День знаний


 

4-сентябрь куни филиал бош биноси олдида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда 4- сентябръ «Билимлар куни»га бағишланган мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда ТошДАУ Нукус филиали директори, факультет деканлари, филиал профессор-ўқитувчилари ва биринчи курсга ўқишга қабул қилинган талабалар иштирок этди. Талабалар сафига давлат гранти асосида қабул қилинган ҳар бир гуруҳ бўйича энг юқори балл тўплаган талабаларга талабалик гувоҳномаларини тантанали равишда топширилди.
Мажлисда филиал директори Е.Ш.Торениязов сўзга чиқди ва Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрами билан филиалнинг барча профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларини байрам билан ҳамда янги ўқув йили билан самимий табриклади.