Filial tariyxi

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2003 йил 269-сонли қарори билан Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг аграр факультети базасида ташкил топган. Филиалнинг умумий майдони 12432 м2, шундан ўқув майдони 9284 м2 ни ташкил этади.
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида 2 та «Агрономия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» ва «Зоотехния» факультетлари мавжуд бўлиб, кафедралар сони 9 та («Ўсимликшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш», «Деҳқончилик ва мелиорация асослари», «Агрокимё ва ер кадастри», «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш», «Зоотехния», «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш», «Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигини бошқариш», «Гуманитар фанлар», «Тиллар ва аниқ фанлар»).
Филиалда 13 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича (5410100 – «Агрокимё ва агротупроқшунослик», 5410200 – «Агрономия», 5410300 – «Ўсимликлар ҳимояси ва карантини», 5410400 – «Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги», 5410500 – «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси», 5410600 – «Зоотехния», 5410700 – «Ер тузиш ва ер кадастри», 5410800 – Урмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, 5410900 – «Ипакчилик», 5450200 – Сув хўжалиги ва мелиорация, 5430100 – «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш», 5420100 – «Кишлокхужалигада менежмент», 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит») 1606 нафар талабалар (шу жумладан, давлат гранти асосида 539 та, тўламли шартнома асосида 1067 та) ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича (5А410301 – «Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича), 5А410603 – «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш ва уларнинг селекцияси (ҳайвонларнинг турлари бўйича), 5А420101 – «Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш», 5А430101 – «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)» 29 нафар талаба (шу жумладан, давлат гранти асосида 8 та, тўламли – шартнома асосида 21 та) талабалар ва жами филиалда 1635 нафар (шу жумладан, давлат гранти асосида 547 та, тўламли шартнома асосида 1088 та) талабалар таҳсил олмоқда.
ТошДАУ Нукус филилида 160 нафар профессор – ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан 7 нафари фан доктори ва профессорлар, 60 нафари фан номзоди, доцентлар, катта ўқитувчилар 5 нафар, ва ассистентлар 88 нафар. Филиал бўйича илмий салоҳият 41,9 % ни ташкил қилади.
ТошДАУ Нукус филиали ТошДАУ, ТИМИ, СамҚХИ, АндҚХИ, Ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва электрификациялаш илмий тадқиқот институти, Ўзбекистон чорвачилик ИТИ, Ўзбекистон қоракулчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти билан ҳамкорликда ишлар олиб бормоқда.
ТошДАУ Нукус филиали ахборот – ресурс маркази Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг ягона оптик толали корпоратив тизимига уланган.
Филиалда 202 та компьютерлар мавжуд. 4 компьютер класида 80 компьютерлар Интернет тармоғига уланган. Ахборот – ресурс маркази фондида 39708 дона дарслик, ўқув қўлланмалар, илмий ва баъдий адабиётлар мавжуд, «АРМАТ» тизими ишлаб турибди.
Ахборот – ресурс марказида 3000 дан аслом электрон ресурслар (дарслик, ўқув қўлланмалар, ўқув – услубий мажмуалар, мультмедиалар ва ҳ.қ.) мавжуд.
ТошДАУ Нукус филиали талабалари ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини Хўжайли тумани «Айбек» ММТП ҳудудида жойлашган ўқув тажриба хўжалигида, Қорақалпоғистон деҳқончилик ИТИ, Ўзбекистон донли ва донли дуккакли экинлар ИТИ Қорақалпоғистон тажриба станциясида, республика ўсимликларни ҳимоя қилиш марказида, республика уруғназорат инспекциясида, Хўжайли биолабораториясида, Нукус тумани «Агро-МЭС» биолабораториясида, Қорақалпоғистон урмончилик тажриба станциясида, «Халкабад толаси» А/Ж, «Қорақалпоқдон» А/Ж, «Қорақалпоққоракуль» А/Ж, «Қорақалпоқгўштсут» А/Ж, «Ер тузиш ва кадастр хизмати» давлат унитар корхонасида, Қорақалпоғистон гидрогеология ва мелиорация экспедицияси, Ўзбекистон тупроқшунослик ва агрокимё ИТИ Қорақалпоғистон филиали ва Қорақалпоғистон фермер хўжаликларида ўтмоқда.
ТошДАУ Нукус филиалида ўқув, илм ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш бўйича 7 та инновацион гуруҳлар фаолият кўрсатмоқда. 19 та корхоналар билан шартномалар тузилиб ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Филиалнинг иқтидорли талабларига чет тилларни (инглис ва немис) чуқур эгаллаш учун маҳсус курслар ташкил этилган.