Профилактика куни


9-ноябрь 2017 йил. соат 15-00 да Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали конференция залида профилактика куни мунасабати билан талабалар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга филиал директорининг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Н. Тлеубергенова, маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Джалимбетов, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари О.Ситмуратов, Б.Қалимбетов,Қ.Бекимбетов, маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими методисти У. Қурбашов ва Нукус шаҳри Ички ишлар бўлими бошлиғи Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари майор Н. Қдырбаев, Нукус Мухаммед Имом ийшан Жоме масжиди имом ўринбосари Қ. Турдымуратовлар иштирок этди.