Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали

«Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими томонидан

 амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Ma’lumki, bizning filialimiz USAID (AQShning Xalqaro Taraqqiyot Agentligi) AVK (qishloq xo’jaligini rivojlantirish zanjiri) loyihasi ustida ishlamoqda.

11 mart kuni Toshkent davlat agrar universitetining Nukus filialida talabalar klubi a’zolari bu yil taklif etilgan uchta mavzu bo’yicha insho yozish seminarida ishtirok etishdi: bog’dorchilikni etkazib berish tarmog’idagi ishlab chiqarish aloqasini qanday yaxshilash mumkin? Bog’dorchilik ta’minot zanjiridagi ishlab chiqarish aloqasini qanday yaxshilash mumkin? Bog’dorchilik qiymat zanjirida mahalliy va xalqaro marketing aloqalarini qanday yaxshilash mumkin?

Klub vakili A. Teshaliyev tomonidan klub a’zolari I. Aitimov va filialning ingliz tili o’qituvchilari A.Jumabaeva, A. Reipova, J.Nuratdinova, E. Djumabaeva, shuningdek filialning xalqaro bo’lim xodimi T.Buranbaev ushbu tashkilotga yordam bergan.

 

 

14-январь куни «14-январь-Ватан ҳимоячилари куни» байрами ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 28 йиллиги» муносабати билан  филиалимизнинг бир гуруҳ  профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Нукус шаҳрида жойлашган «Ҳасратли она» мотамсаро ҳайкалига гулчанбарлар қўйиш маросимида иштирок этиб қайтишди.

15-январь куни Ахборот ресурс марказида Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттириш ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Абдираман Утепбергенов билан филиал талаба-ёшлари ўртасида «Шоир ва ёшлар» мавзусида давра суҳбати ва учрашув ташкиллаштирилди. Учрашувни «Агробиология» факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Сейтмуратов очиб берди ва олиб борди.

 

16-январь куни филиалимизнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари, филиалимиз «Аgrolife» ҚВЗ жамоаси билан биргаликда Нукус шаҳрида янгидан ташкиллаштирилган Самарқанд ветеринария институти Нукус филиали ва Тошкент жисмоний тарбия институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларини  «14-январь-Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан табриклаш мақсадида кўнгилочар тадбир ташкиллаштириб беришди. Тадбирни филиалимиз Ёшлар иттифоқи филиал кенгаши фаоллари ва «Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими ходимлари томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирга Нукус шаҳри ИИВга қарашли 7261-сонли ҳарбий қисм Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳам таклиф қилинди.

 18-19-январь кунлари филиал мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг 2019-йил 9-январь кунги 23/49-сонли хатини филиал профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари ва уларнинг ота-оналари билан муҳокама қилиш мақсадида мажлис бўлиб ўтди. Шунингдек мажлисда филиал талаба-ёшларининг кийиниш маданияти, таълим-тарбия масалалари, филиалнинг ички тартиб интизоми ҳақида ҳам тўқталиб ўтди.

29-январь куни филиал мажлислар залида иш-режага асос, Ўзбекистон Эко ҳаракатни ҳимоя қилиш ҚР ҳудудий бўлими бошлиғи А.Бегимова «Соғлом муҳит-соғлом инсон» мавзусида, ОИТС касаллигига қарши курашиш маркази шифокори Г.Утарова «ОИТС касаллигига қарши кураш» мавзусида, Республика Наркология диспансери шифокори З.Қалимбетова «Гиёҳвандлик, алкоголизм иллатларининг олдини олиш» мавзуларида баёнатлар қилишди.