Ташкентский Государственный Аграрный Университет Нукусский филиал

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2003 йил  269-сонли қарори билан Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг аграр факультети базасида ташкил топган. Филиалнинг умумий майдони 12432 м2, шундан ўқув майдони 9284 м2 ни ташкил этади.
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида 2 та «Агрономия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» ва «Зоотехния» факультетлари мавжуд бўлиб, кафедралар сони 9 та («Ўсимликшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш», «Деҳқончилик ва мелиорация асослари», «Агрокимё ва ер кадастри», «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш», «Зоотехния», «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этиш», «Иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигини бошқариш», «Гуманитар фанлар», «Тиллар ва аниқ фанлар»).

Филиалда 13 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича (5410100 — «Агрокимё ва агротупроқшунослик», 5410200 – «Агрономия», 5410300 – «Ўсимликлар ҳимояси ва карантини», 5410400 – «Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги», 5410500 – «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси», 5410600 – «Зоотехния», 5410700 – «Ер тузиш ва ер кадастри», 5410800 – Урмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш, 5410900 – «Ипакчилик», 5450200 – Сув хўжалиги ва мелиорация, 5430100 – «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш», 5420100 – «Кишлокхужалигада менежмент», 5340900 – «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит») 1606 нафар талабалар (шу жумладан, давлат гранти асосида 539 та, тўламли шартнома асосида 1067 та) ва 4 та магистратура мутахассисликлари бўйича (5А410301 – «Ўсимликлар ҳимояси (усуллари бўйича), 5А410603 – «Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш ва уларнинг селекцияси (ҳайвонларнинг турлари бўйича), 5А420101 – «Фермер хўжалигини бошқариш ва юритиш», 5А430101 – «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш (тармоқлар бўйича)» 29 нафар талаба (шу жумладан, давлат гранти асосида 8 та, тўламли — шартнома асосида 21 та) талабалар ва жами филиалда 1635 нафар (шу жумладан, давлат гранти асосида 547 та, тўламли шартнома асосида 1088 та) талабалар таҳсил олмоқда.
ТошДАУ Нукус филилида 160 нафар профессор – ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Шу жумладан 7 нафари фан доктори ва профессорлар, 60 нафари фан номзоди, доцентлар, катта ўқитувчилар 5 нафар, ва ассистентлар 88 нафар. Филиал бўйича илмий салоҳият 41,9  % ни ташкил қилади.