Ta’lim sifatini nazorat qilish bo’limi — Нукусский филиал Ташкентского государственного аграрного университета

Ta’lim sifatini nazorat qilish bo’limi

Абдуллаев Мақсуд Алимбаевич
Тел: +99890 125-20-14
Email: mabdullaev69@mail.ru
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш ва олий таълим тизимида самарадорликка эришиш мақсадида 2017 йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 515-сонли қарори қабул қилинди ва Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташкил этилди.
Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида 2017 йилнинг декабрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ўз фаолиятини бошлади.
2017 йил 30 декабрь куни Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади. ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тавсиясига биноан Абдуллаев Мақсуд Алимбаевич мазкур бўлимнинг бошлиғи қилиб тайинланди. Шунингдек, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарори 14-бандига мувофиқ Шербаев Ринат Тауекелович ва Балтаниязов Адилбай Сарсенбаевич бўлимнинг бош мутахассислари қилиб тайинланди.

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ўз фаолиятини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 30 декабрдаги 50-сон буйруғи билан тасдиқланган «Республика олий таълим муассасалари таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисида»га намунавий Низом, тегишли тартибда тасдиқланган иш режаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 26 декабрдаги 941-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг «Тармоқ тариф-малака маълумотномаси» асосида олиб боради.
Бўлимнинг асосий вазифалари университетимиз талабаларининг эгаллаган билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва университетимизни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир қилган омиллар тўғрисидаги маълумотларни университет ректори ва Давлат инспекциясига тақдим этишдан иборат.
Манзилгоҳ: 230109, Нукус шаҳри Абдамбетов кўчаси, р/у
Teлефон: 998-61-229-26-89 Факс: 998-61-229-27-01
E-mail: ftga¬¬_info@edu.uz