Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси профессори Татьяна Новикова билан онлайн-маъруза

2018 йил 16 феврал куни 2-курс «Ветеринария» таълим йўналиши талабалари учун Россия федерацияси Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси «Ветеринария ва биотехнология» факультети декани, ветеринария фанлари доктори, профессор Татьяна Валентиновна Новикова «Шаҳар худудларида одамлар ва ҳайвонларнинг умумий паразит касалликлари» мавзуси бўйича онлайн маъруза ўқиди.

Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси билан 2017 йил 30-январда ҳалкаро илмий шартнома имзоланган. Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалари 2017 йил 27 декабрда бўлиб ўтган Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг 25-йиллиги мунособати билан ўтказилган «Қишлоқ хўжалиги фанлари илмий натижаларининг ишлаб чиқариш ривожига таъсири» Республика илмий-амалий конференцияда илмий мақолалари билан иштирок этди.
Хамкорлик доирасида ҳамкасблар ҳар хил сохаларда ҳалкаро илмий-педагогик ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Устувор йўналишлардан бири-ўқитувчилар ва талабаларнинг академик алмашинуви ҳисобланади. Шу туфайли икки университет ўқитувчилари ва талабаларининг академик алмашуви бўйича онлайн-маърузалар ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Профессор Татьяна Валентиновна онлайн-маърузаси муваффақиятли ўтди, талабалар диққат билан тинглади, онлайн-маъруза давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларини берди, жавоблар олди, онлайн-маърузадаги баъзи ҳайвонларда токсокороз касаллиги ҳақидаги презентация маълумотлари талабалар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Зоотехния кафедраси ассистенти, ветеринария фанлари номзоди А.Б,Джумамуратов онлайн-маърузаги оид тавсиялар ва қўшимча ҳалкаро ҳамкорлик келажаги ҳақида саволлар берди. Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси «Ветеринария ва биотехнология» факультети лаборатория диагностикаси бўйича профессор Татьяна Валентиновна Новикова билан илмий хамкорликни янада кенгайтириш ҳақида таъкидлаб ўтди.

Н.В.Верешагина номидаги Вологода давлат сут хўжалиги академияси ва Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ўртасидаги ҳалкаро илмий ҳамкорликнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишига катта умид қиламиз.

Онлайн маъруза ташкиллаштирувчилар Ҳалқаро алоқалар бўлими бошлиғи Б.Султамуратов, Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрларни таёрлаш бўлими бошлиғи А.Б.Мамбетназаров, ва Ахборот ресурс маркази бошлиғи Н.Назарбеков.

«Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш» мавзусида ўтказилган учрашув


2017 йил 10 февраль куни филиал мажлислар залида «Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кураш» мавзусида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мобилизация тайёргарлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва фавқулотда вазиятлар масалалари бўйича бўлими бош мутаҳассиси А.Нуржанов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жиноят қидириш ва терроризмга қарши кураш бошқармаси ходими С.Танабергенов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси катта инспектори капитан М.Сражатдинов, Республика наркологик ва неврологик касалликлари диспансери шифокори М.Ержанова, Ўзбекистон Республикаси «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон бўлими ходими Ф.Алиев, «Камолот» ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши мутахассиси М.Альжанов, Нукус шаҳри ИИБ вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси катта инспектори капитан Т.Қарлыбаева, Нукус шаҳри тергов бўлими терговчиси катта лейтенант А.Қайыповалар ўз маърузалари билан иштирок этди. Шунингдек, мажлисга филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар (200 нафар) жалб қилинди. Мажлис сўнггида йиғилганлар эътиборига «Ўмр заволи» номли видеоролик қўйиб берилди.