BUZNET лойиҳаси старт олди

19-20-март кунлари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида Европа Иттифоқининг ERASMUS+ таълим жараёнида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш Дастурининг 586000-ЕРР-1-2017-РТ-ЕРРКА2-СВНЕ-JP BUZNET: «Ўзбекистонда ветеринария тармоғида аралаш таълим» лойиҳаси бўйича икки кунлик илмий-амалий семинар ўтказилди.
Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда ветеринария соҳаси буйича профессионал мутаҳассисларни таёрлаш, ОТМларида ветеринарияни ўқитишда аралаш таълимни йулга қуйиш ҳисобланиб, шу мақсадни амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигига иҳтисослашган 4 олий таълим муассаси (Тошкент давлат аграр университети, Андижон қишлоқ хўжалиги институти, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ва Европанинг 4 олий таълим муассаси (Италиянинг Пиза ва Падова университетлари, Эстониянинг Ҳаётий фанлар университети, Португалиянинг Порту Университети) ўртасида тажриба алмашиш амалга оширилади. Бу тажриба алмашиш фақат ветеринарияни ўқитиш бўйича эмас, шунинг билан бирга, амалиётда ҳам (мол фермалари, сутни қайта ишлаш заводлари, чорвачилик хўжаликлари) тажриба алмашишни кўзда тутади. Лойиҳа доирасида ветеринар олимлар – Португалиянинг Порту университетидан Августо Фаустино ва Мария Граса Лопес, Эстониянинг Эстония ҳаётий фанлар университетидан Девид Ерней, Италиянинг Падова университетидан Стефано Ромагноли ва Антонио Молло, Андижон қишлоқ хўжалиги институтидан Илхомжон Собиров, Ойбек Ризаев, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтидан Шавкат Хасанов, Нуриддин Рузикулов ва Абдували Хушвақтов, Тошкент давлат аграр университетидан Ғайрат Менглиев ва Ботир Улмасовлар филиалимизга ташриф буюрди.
19-март куни Филиалнинг кичик мажлислар залида лойиҳанинг ошилиш маросими бўлиб ўтди. Унга лойиҳанинг Европадаги ва Ўзбекистондаги аъзолари, филиалнинг зоотехния факультети профессор-ўқитувчилари, ветеринария мутахассислиги талабалари қатнашди. Очилиш маросимини Филиал директори Е.Торениязов табрик сўзи билан бошлаб, меҳмонларни мажлис қатнашчиларига таништирди. У баёнатида ТошДАУ Нукус филиалининг бугунги фаолияти ва тузилиши ҳақида айтиб берди, филиалда Ветеринарияни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, филиал директори олий таълим муассасида халқаро ҳамкорлик ва чет эл илмий муассасалари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар буйича маълумот берди. Мажлис иштирокчиларини Навруз байрами билан табриклади. Сўнг Олий таълимни ислоҳ қилиш экспертлар гуруҳи аъзоси Б.Палуанов «Қорақалпоғистондаги олий таълим муассасаларида Европа Иттифоқининг Эрасмус+ лойиҳалари» мавзусида, Порту университети профессори Аугусто Фаустино BUZNET лойиҳаси ҳақида тақдимотлар ишлади. Кофе-брейкдан сўнг, меҳмонлар филиал музейи ва талабалар тамонидан таёрланган Навруз байрамига бағишланган кўргазмани томоша этди.
Куннинг иккинчи бўлими лойиҳанинг амалий масалаларига бағишланди. Меҳмонлар филиал директори ва лойиҳа аъзолари билан биргаликда Хўжали туманидаги мол чорвачилиги комплексига сафар қилди. Улар у ерда фермадаги мол ўсириш жараёни, уларни озиқлантириш, эмлаш ва ўрчитиш ишлари билан танишди. Бундан сўнг, лойиҳа аъзолари Нукус шаҳридаги Республика Ветеринария Лабораториясида бўлиб, лаборатория ускуналари, у ердаги ишнинг олиб борилиши, ҳозирги вақтда Қорақалпоғистон шароитида уй ҳайвонларини емлаш (қора мол, ечки, қўй) давомида учрашаётган касалликлар ҳақида лаборатория ишчилари билан суҳбатлашди.
Лойиҳа аъзолари Нукус шаҳридаги «Қунғиротбой-Меҳри» сутни қайта ишлаш корханасида бўлиб, у ердаги сут сифатини назорат қилиш ишлари билан танишди.
Илмий-амалий семинарнинг иккинчи куни – 20-март куни меҳмонлар Қораузак туманидаги «Панаев» мол фермасига сафар қилишди. У ерда меҳмонларни ферманинг иш бошқарувчиси А.Қурбанов кутиб олди ва уларни фермада наслдор молларни боқиш ишлари, уларни урчитиш усуллари билан таништирди. Шунингдек, фермада янгидан йўлга қўйилаётган кўп сут берадиган ечкиларни ва бир ўркачли туяларни боқиш бўйича ҳам кенг турда айтиб берди, фермада боқилаётган ҳайвонларни кўрсатди.
Куннинг иккинчи ярми маданий дам олиш билан давом еттирилди. Лойиҳанинг Европадан келган ва ўзбекистонлик аъзолари Нукус шаҳридаги Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санаът музейига сафар ташкиллаштиришди. Улар музейдаги экспонатлар билан танишиб, музей олдидаги Навруз байрамига таёргарликни томошо қилишди.

»

Халқаро алоқалар
бўлими бошлиғи Б.Султамуратов

Bellashib kurashga tuymagan yigitlarimiz

Navro’z ayyomi munosabati bilan 16-mart kuni ToshDAU Nukus filiali buy cheap viagra on line og’il bolalar ortasida «Qol kurashi» tanlovi bolib otdi. Tanlov yakuniga kora g’olib bolgan yigitlarimizni faxriy yoqliqlar bilan tag’dirlashdi.

Tayorlagan: Agronomiya fakulteti yetakchisi Abduganiev Jumabek

Voleybolchi qizlarimiz

8- mart xotin-qizlar va 21-mart Navruz ayyomi munosabati bilan ToshDAU Nukus filiali 1va 2- kurs talaba qizlari orasi da Voleybol musobaqasi qizg’in turda bolib otdi.G’olib bolgan fakultet qizlarini maqtov yorliqlari bilan tag’dirlashdi.

Тayorlagan: Qishloq xo’jaligi ekinlari selektsiyasi va urig’shiligi ta’lim yo’nalishi 3-bosqich talabasi Gozzal Tursimuratova

Ayol bilan olam guliston

O’zbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent davlat Agrar universiteti Nukus filiali boshlang’ich tashkiloti, Agronomiya fakulteti dekanati va talabalari tamonidan I.V.Soveckiy nomidagi Qoraqalpoq Davlat san’aat muzeyiga sayoxat tashkillashtirildi. Talaba yoshlar muzey tarixi bilan tanishib qoymasdan «Ayol bilan olam guliston «nomli ko’rgazmasining ochilishiga guvoh bo’ldilar.

Tayorlagan: ToshDAU Nukus filiali bashlongich toshkiloti yetakchisi Ibraymov Jetkinshek

«Agrar ariwlari» tanlovi

Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filiali da 14-mart kuni O’zbekston yoshlar ittifoqi va xotin-qizlar qomitasi tamonidan har yili dasturga aylangan «Agrar ariwlari» tanlovi bolib otdi. Tanlovga asosan 1-bosqish talaba qizlari ozlarining qobiliyatlarin yuzaga chiqarishda beshta shart boyicha bellashdilar.
1-shart Ozini tanishtirish(Qizlar ozini,ta’lim olayotgan sohasini,oqish joyini ba’diy tilda aytib tanishtirib otishlari kerak)
2-shart Kutilmagan vaziyat(Hakamlar hayoti tamonidan tayorlangan oilaga tegishli savol qiladilar, javobni esa qanday qilib shu vaziyattan chiqib ketishlarini aytib berishi shart)
3-shart Sahosiga oid o’zi tamonidan oylab topilgan innavatsion g’oyasini aytib berishlari shart
4- shart Uyga vazifa(Bunda Yurtimizga taniqli xotin-qizlar haqida aytib otishlari shart )
5-Shart «Qobiliyat bilan hayot gozal»(o’zlarining bor qobiliyatlarin yuzaga chiqarishlari shart )
Tanlov yakuniga kora g’olib bolgan qizlarimizni qimmat baho savgalar va maqtov yorliqlari bilan tag’dirlashdi.