Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалига хорижий фуқаролар хужжатларини қабул қилиш хақида – Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filiali

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалига хорижий фуқаролар хужжатларини қабул қилиш хақида

Тошкент Давлат Аграр Университети (ТошДАУ) Нукус филиали 2003 йил ташкил топган. Ҳозирги кунда Нукус филиалида «Агробиология» ва «Агроинженерия ва зоотехния» факультетлари мавжуд бўлиб, унда 18 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2200 га яқин талабалар таҳсил олмоқда.

ТошДАУ Нукус филиалида 160 нафар профессор – ўқитувчилар фаолият олиб бормоқда. Олий таълим муассасасида назарий билимларни эгаллаш билан биргаликда амалий фаолият олиб бориш учун ҳам қулай имкониятлар яратилган. Шунингдек, филиалимизда халқаро ҳамкорлик йўлга қуйилган бўлиб, хорижий талабаларнинг сифатли таълим олиши учун етарли имкониятлар мавжуд.

 

2018/2019 ўқув йилида ТошДАУ Нукус филиалининг бакалавриат таълим йўналишларига хорижий фуқаролар хужжатларини қабул қилиш муддатларини 2018 йилнинг 20 августига қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

 

Ҳужжатлар қўйидаги таълим йўналишлари бўйича қабул қилинади:

 

Кундузги бўлим Сиртқи бўлим
1.         Агробизнес ва инвестицион фаолият

2.         Агрокимё ва агротупроқшунослик

3.         Агрономия

4.         Ўсимликларни ҳимоя қилиш

5.         Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги

6.         Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш технологияси

7.         Зооинженерия: қоракўлчилик

8.         Зооинженерия: йилқичилик ва туячилик

9.         Зооинженерия: балиқчилик

10.       Ер кадастри ва ердан фойдаланиш

11.       Урмончилик

12.       Ипакчилик ва тутчилик

13.       Мевачилик ва узумчилик

14.       Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

15.       Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик

16.       Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш

17.       Ветеринария медицинаси

18.       Сув хўжалиги ва мелиорация

19.       Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

1.     Агрономия

2.     Зооинженерия: балиқчилик

3.     Урмончилик

4.     Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси

Хорижий_абитуриентларга_хужжатлар

Батафсил маълумот учун:

Тел: (+998 61) 229-26-89

E-mail:            ftga_info@edu.uz

tdaunf.xalqaro@umail.uz