❗️Хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ва ўқиш истагида бўлган ёшлар ва уларнинг ота-оналари диққатига !!!

?Хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган (олган) талабаларнинг 2020/2021 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчиришга амалдаги тартибларга мувофиқ қуйидаги ҳолатларда РУХСАТ ЭТИЛМАЙДИ:

?давлат аккредитациясидан ўтмаган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётганларга;

?масофавий (онлайн) таълим шаклида таҳсил олаётганларга.

?хорижда ўқиётган олий таълим муассасаси томонидан талабанинг ўқиши тўғрисдаги тегишли ҳужжатлар (маълумотлар) Ўзбекистон олий таълим муассасаси почта манзилига йўлланмаса;

?шу билан бирга, хорижий (жумладан қўшни) давлатлардаги олий таълим муассасаларига ўқишга таклиф этаётган норасмий фирмалар, фуқаролар ва бошқа шу каби фирибгарларга ишониб қолмаслик тавсия этилади. Зеро, шу тоифадаги шахслар талабаликка қабул қилиш ёки ўқишни кўчириш бўйича ҳеч қандай ваколатга эга эмас.

?Республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича янгиликлар ва тўлиқ маълумотлар билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти (www.edu.uz) ҳамда телеграм канали (@eduuz) орқали танишиб боришингиз мумкин.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш???
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-Auoam-U-_mjXg