Тошкент давлат аграр универстити Нукус филиали «Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими томонидан  2020-2021- ўкув йилида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлашиш бўлимида бўлим бошлиғи ва 2 та услубчи, психолог ва талабалар турар жойлари педагоги штат бирликлари мавжуд бўлиб, филиалнинг маънавий-маърифий соҳадаги ишларини амалга оширмоқда. Бўлим билан биргаликда ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, «Ёшлар иттифоқи» бошланғич ташкилоти етакчилари иш олиб бормоқда. Асосан бўлимимиз маънавий-маърифий учрашувлар, давра сухбатлари ва бошқа тарбиявий соҳага оид тадбирларни ўтказиб келмоқда. Академик гурух раҳбарлари билан биргаликда филиал психологи талабаларнинг психологик портретларини шакллантириб, жиноятчиликга мойил, суицид ва бошқа ёмон иллатларга мойил «Ҳавф гурухи» талабаларнинг рўйхатини аниқлаш мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Талабалар турар жойи педагоги талабалар турар жойида маънавий муҳитни шакллантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда. Бўлим услубчилари бўлимга келган бўйруқ ва топшириқларни вақтида маъсулларга етказиб, кириш-чиқиш хужжатлар ва хатлар билан шуғулланиб келмоқда. ойидан бошлаб филиалдаги барча аудитория ва баннерларни ўзгартириш ва Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллик байрамини юкори савияда кутиб олиш мақсадида тозалик, ободанлаштириш ишлари олиб борилди. Филиал директори Е.Торениязов иштирокида 1-курс талабаларини табриклаш маросимлари бўлиб ўтди. Шунингдек «1-курс мактаби», «Уч авлод учрашуви» ва магистрантларни табриклаш, «Талабаликга бағишлов» маросимлари йил бошида бўлиб ўтди. Ҳар бир академик гурух раҳбарлари томонидан хар хафтада бир маротаба «Ахборот ва мураббийлик соат»лари ўтказилмоқда. Шунингдек талабаларнинг кийиниш маданияти, уларнинг ёмон иллатларга кириб кетмаслигини олдин олиш ва ички тартиб-интизомга риоя қилиш кераклиги, филиал худудида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик ва кўл телефонларидан фойдаланмаслик ҳақида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

2020-2021 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат» бўлими томонидан бир қанча маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиниб келинмоқда.

2- сентябрь Филиалда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг «Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистон!» шиори остида 29 йиллик онлайн байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни филиал директори Е.Ш.Төрениязов кириш сўз билан очди ва олиб борди. Тадбирда  филиалда узоқ йиллар давомида талаба-ёшларга ўз билимларини аямай бериб келаётган бир қатор устоз профессор-ўқитувчилар О.Абдуллаев, У.Исмаилов, О.Аўезовлар ўз табрикларини билдирди. Шунингдек, «Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими бошлиғи М.Тлегенов ва  Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари чиқиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами билан табриклади ва янги ўқув йилида филиал талаба-ёшларининг ватанпарвар, Она Ватанга садоқат руҳида камол топишлари, уларга билим бераятган устозларимизга куч ғайрат, шижоат ва ишларида зафарлар тилади. Тадбир сўнгида мустақиллик байрам муносабати билан  нуроний устозларимизга филиал раҳбарияти томонидан «Ташаккурнома» ва филиалнинг асал махсулотидан топришилди.

11-сентябрь Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергеновнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш ва номини абадийлаштириш бўйича онлайн учрашув кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулайманов кириш сўз билан очди. У ўз сўзида адибнинг ҳаёти ва ижоди, асарларининг мазмун-моҳияти, ёшлар тарбиясидаги ўрни тўғрисида гапириб ўтди. Бундан сўнг атоқли адиб, Ш.Холмирзаевнинг қизлари «Ўзбек тили тили адабиёти» кафедраси доценти С.Ш.Холмирзаева «Ёзувчи Тўлепберген Қаипбергенов илмий-ижодий меорисининг ёшлар тарбиясидаги ўрни» тўғрисида сўзга чиқди ва адибнинг асарлари, унда акс эттирилган қорақалпоқ тарихи, миллий- урф-одатлар, нафақат қорақалпоқ халқини балки бутун туркий халқлар тағдирини ўз романларида гавдалантира олганлари ва ҳоказолар тўғрисида ўз фикрларини айтиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистон Халқ ёзувчиси Рустам Мурусмон ва адиб Т.Қаипбергеновнинг фарзанди Адилбек Қаипбергенов отасининг хотиралари билан ўртоқлашди. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали директори Е.Ш.Төрениязов адибнинг номини абадийлаштириш борасида филиалда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир якунида Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали «Тиллар» кафедраси ассистенти Ф.Шержанова адибнинг асарларининг ёшлар тарбиясида ўрни, шунингдек адибнинг илмий-ижодий меросини ўрганиш ва номини абадийлаштириш бўйича  филиалда амалга оширилаётган ишлар, филиалда ташкиллаштирилган Т.Қаипбергенов номидаги музей тафсилотлари ва талаба ёшлар ўртасида адиб ижоди бўйича ўтказилаётган танловлар тўғрисида маълумот берди.

11-октябрь –   «Халқаро-қизлар куни»   муносабати билан  филиал  конференция  залида «Талаба қизлар форуми» мавзусида видео конференция ўтказилди. Zoom программаси орқали, «Талаба кизлар форуми» мавзусида ўтказилган видеоконференцияни “Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси З.Мамбетниязова очди ва олиб борди. У ўз сўзида Халқаро қизлар кунига 2012-йили 11-октябрь куни БМТ бош ассемблеясида асос солинган. 2017-2021-йил Ўзбекстон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинган эди.  Президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёев, талаба қизларимизга бағишлаб «Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган юқори интеллектуал ва маънавий етукликка эга бўлиши учун давлатимизнинг бор куч ва имкониятларига йуналтирамиз» деган эди. Бундан сунг: Агрохимия ва ўсимликларни ҳимоя қилиш карантини кафедрасы мудири, қишлоқ хужалиги илмлари доктори, доцент Н.Шамуратова сўзга чиқиб,  «Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий баркамоллиги хотин-қизларга бўлган муносабати билан белгиланади» деган принцип асосида мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб-оқ ёшларга, айниқса қизларимизга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шунинг натижасида бугунги кунда ёш иқтидорли қизларимизга Зулфия номидаги давлат мукофоти, фан олимпиядаси ва давлат степендия ғолиблари бор эканлиги, шу билан бирга маданият ва спорт соҳаларида ҳам қанчадан-қанча қизларимиз ютуқларга эришиб келаятганлиги, шу билан бирга ўзининг илмий соҳадаги янгиликлари, «Antico wort» халқаро академиясининг академиги даражасига эришканлиги ва бу йўлдаги меҳнатлари ҳақида кенг равишда айтиб ўтди. Бундан сунг «Зулфия» номидаги давлат мукофоти лауреати Ф.Шержанова: Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қизларнинг жамиятта ўз ўрнига эга бўлишлари учун яратилаётган имкониятлар ва давлат мукофотлари тўғрисида ўз тушунчаларини айтиб ўтди. Тадбир сўнгида филиалнинг талаба қизларнинг бўш вақтларида қул меҳнатлари асосида ишлаб чиққан тикувчилик ва бошқа хунарлари бўйича тайёрланган видеороликлари қўйиб берилди.

21-октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонуннинг қабул  қилинганлигига 31 йил тўлиши муносабати билан  «Она тили-миллат ғурури” мавзусида ўтказилган конференция бўлиб ўтди. Ўқув ва тарбивий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Абсаттаров тадбирни кириш сўз билан очди ва олиб борди. Тадбир давомида «Тиллар» кафедраси ассистенти Р.Ибрагимова сўзга чиқиб, Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ўзбек адабий тилини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганлиги, бунинг натижасида Ўзбек тили Давлат тили, давлат рамзи, миллий маданият ва маънавиятни ифодаловчи ҳамда уларни келажак авлодга етказувчи муҳим мулоқат воситаси даражасига кўтарилганлиги ҳақида, ўзбек тилининг халқаро миқёсида нуфузи ошиб, фаол мулоқат воситасига айланиб бораётганлигини таъкидлаб ўтди.

Сўзга: «Тиллар» кафедраси ассистенти Ф.Шержанова Ўзбекистонда нафақат ўзбек тили ва бошқа миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ҳурмат қилиниши миллий қонунчилигида акс этканлиги ва «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида мажлис иштирокчиларига кенг турда тушунтириб ўтди.

Онлайн  конференция сўнгида филиал талаба-ёшлари томанидан тайёрланган шерлар ва видеолар тақдим этти ва барча йиғилиш қатнашчиларин байрам билан табликлаб ўтти, байрамда фаол қатнашган ва иншолар танловидан ўрин олган талаба-ёшларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланди.

19-октябрь куни филиал кичик мажлислар залида, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1991 йил 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан  “Байроғим фахрим” мавзусида адабий кеча ўтказилди. Унга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи М.Тлегенов, Хотин-қизлар масалалари бўйича директор маслаҳатчиси З.Мамбетниязова, Ёшлар иттифоқи, бошланғич ташкилоти филиал етакчиси К.Зинатдинов ва профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда талаба-ёшларнинг давлат байроғига бағишланган шеърлари, баёнатлар ва куй-қушиқлари ижроси билан кунгилли давом этди.

19-октябрь куни филиалнинг Ахборот ресурс марказида “Агробиология” факультетининг 1-курс талабалари ўртасида   Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунининг 29 йиллиги муносабати «Давлат байроғи – Ватан тимсоли» мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

19-октябрь куни “Агроинженерия ва инвестицион фаолият” факультетида 1-курс талабалари ўртасида «Давлатим байроғи миллат-ғурури» мавзусида адабий кеча ўтказилди. Тадбирни факультетнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Қ.Мақулбаев очиб берди ва олиб борди. Кечада филиалнинг “Тиллар” кафедраси ўзбек тили ўқитувчиси Р.Ибрагимова талаба-ёшларга Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғидаги ҳар бир белги ва ранглари алоҳида маънога эга эканлиги хусусида айтиб ўтди. Шунингдек, бу бўйича маълумотлар бериб ўтди.

19-ноябрь куни филиалимизнинг «Балиқчилик ва ипакчилик» факультетида 1-курс талабалари ўртасида «Менинг байроғим-менинг фахрим» мавзусида

учрашув кечаси ўтказилди. Учрашувни факултетнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавий ва маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари С. Қалмуратов   очиб берди ва олиб борди. Тадбирда нутқ сузловчилар томонидан давлат нишонларининг бири бўлган байроқнинг қабул қилиниши тарихи билан бирга ундаги ранглар, шунингдек, байроқдаги  ярим ой ва 12 юлдузнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

19-октябрь куни филиалимизда «Балиқчилик ва ипачилик» факультети  1-курс талабалари  билан  “Директор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда енг дастлаб талабаларни филиал директори Е.Ш Торениязов талаба бўлиш бахтига эришгани билан табриклади.

Учрашувда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлиги, мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Ёшлар учун қаратилган эътибор, уларни қўллаб – қувватлаш даражаси кун сайин ортиб бораётгани ўғил-қизлар учун кўплаб имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар, дея таъкидлади филиал директори Е.Ш.Торениязов.