Тебриз университети профессорлари билан учрашув

         Жорий йилнинг 29 март куни ТошДАУ Нукус филиалида Тебриз университети профессорлари доктор Малеки Мухаддам Мухаммад Ризо Хусейн ва Бобопур Мухаммад Алибаба билан учрашуви булиб утди. Мехмонларни филиалимиз директори Торениязов Е.Ш. кутип олди ва  учрашув давомида бирга ишлашни кучайтириш буйича олиб борилиши лозим булган чора тадбирлари мухокама килинди. Уз навбатида Эронлик олимлар балиқчилик сохасида енг асосий олиб борилиши лозим булган ишлар буйича уз ёрдамини беришга таёр эканлигини билдириб, хозирги вақтда улар Узбекистон Республикасининг Тошкент вилоятида аквакультура буйича  олиб борилаётган ишларининг натижасини юқори савияда эканлиги маълум қилдилар.

Шунинг билан томонлар бирга ишлашни макуллаб тез орада иш бошлашни режалаштирдилар.

Германиянинг JD East компанияси ТДАУ Нукус филиали билан шартнома имзолади.

Узбек, қорақолпоқ ва немис халқларининг уз-аро дустлик муносабатларин хамда интеллектуал ривожланишни чуқурлаштириш, қишлоқ хужалиги ва туризм ёналишларида таълим бериш ва ишлаб чиқариш амалиёти сохасида шерикликни ривожлантириш мақсатида Германиянинг  JD East компанияси билан Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали уртасида ушбу йилнинг 25 март куни биргаликда иш олиб бориш буйича шартнома түзилди.

Шартномага асосан чорвочилик, қушчилик таълим ёналишида оқиб билим олаётган чет тилини мустахкам биладиган талабалар Германиянинг ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт утиш имкониятига эга. Амалиёт иштирокчилари ишлаб чиқариш корхоналаридан ва ташкилотларидан махсус сертификатларига эга булади.

Хорижда малака ошириш ва таълим

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ICBA,FAO, ERASMUS+ , GIZ, KOICA, JICA, USAID ва бошқа хорижий ташкилотлар ва дастурлар доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини амалга оширмоқда. Филиалимизнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳар хил халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган лойиҳаларда иштирок этиш, хорижий ОТМларда тажриба ошириш, халқаро анжуманлар ва ўқув курсларида қатнашиш каби бир қанча имкониятларга эга. 2017  йилда “Деҳқончилик, агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси ассистенти Б.Жоллыбеков JDS Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) томонидан Токио қишлоқ хўжалиги ва технология университети докторантурасида ўқиш учун грант ғолиби бўлди ва  2020 йилда докторантура диссертациясини муваффақиятли химоя қилиб ҳозирги вақтда филиалимиз талабаларига дарс бермоқда. Бундан ташқари  2019-2020 йиллар мобайнида филиалимиздан жами 20 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар хорижий давлатларда ўтказилган ўқув курслари, семинар-тренинглар, халқаро илмий-амалий конференциялар, тажриба алмашиш курсларида иштирок этди. Шунингдек, 5 нафар илмий ходимимиз Европа Иттифоқининг лойиҳалари доирасида Португалия, Италия, Эстония давлатларида илмий-амалий стажировкада бўлиб қайтди. Ҳозирги вақтда 2 нафар талабамиз  ва 1 нафар магистрантимиз  Германиянинг PRAXX ташкилоти билан имзоланган ҳамкорлик шартномага мўвофик Германия давлатида 6 ой муддатга ўқув амалиёти олиб бориш учун юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2909 ва ПҚ-3775-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳамда университетимизда таълим тизимини янада ривожлантириш, чет эл тажрибаларини жорий этиш мақсадида етакчи хорижий университетлар ва илмий марказлар, ҳамкор халқаро ташкилотлардан профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар университетимиз талабаларига дарс ўтиш, профессор-ўқитувчиларимиз билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун  доимий равишда таклиф этилади. Мисол учун, 2019-2020 ўқув йилида Япония, Қозоғистон, Германия, Франция, Россия давлатларидан 20 нафар хорижий меҳмонлар келган бўлса, уларнинг 10 нафари турли хил фанлар бўйича талабаларга дарс бериш учун жалб этилди.

        Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг Агробиология факультетининнг “Агрохимия ва тупроқшунослик” таълим йўналиши 4-курс талабаси Б. Ерекеев ва Балиқчилик ва ипакчилик факультетининг  “Bетеринария” таълим йўналиши 4-курс талабаси Д. Аминов 2019 йилнинг ноябрь ойидан 2020 йилнинг май ойининг якнига қадар  Германиянинг PRAXX дастури  бўйича қишлоқ хўжалигида  амалиёт ишларини олиб бормоқда.

                                                   

                                                                     

  “Халқаро ҳамкорлик” бўлими Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида 2016 йил январь ойидан ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунгача филиал профессор-ўқитувчиларининг чет элда малака ошириши ва Европа университетларида ташкиллаштирилган ўқув курсларида иштирок этиши бўйича бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, 2016 йил феврал ойида филиалнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари “Еrasmus + таълим” дастури бўйича семинарда фаол қатнашиб, натижада ассистент Ш. Шаниязов, 1-босқич магистранти Х. Машарипова Словакия, Белгия, Италия давлатлари университетлари грантлар дастури ғолиби бўлиб, 2016 йилнинг 27 февраль ойидан 21 май кунлари давомида бўлиб ўтган ўқув машғулатларига мувафаққиятли қатнашиб қайтди.

         “Деҳқончилик, агрокимё ва тупроқшунослик” кафедраси ассистенти Б.Жоллибеков JDS Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) томонидан докторантурада ўқиш учун грант ғолиби бўлди ва ҳозирги вақтда Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университети докторантурасида таҳсил олмоқда.

         Таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида 2018 йил 12-19 апрель кунлари филиал ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Абсаттаров Россия федерациясининг Кубан давлат аграр университети ва Ставраполь давлат аграр университетига хизмат сафарига бориб келди. Сафар давомида мазкур ОТМларнинг структураси, таълим жараёнида замонавий инновацион технологияларни қўллаш тажрибаси буйича ушрашувларда қатнашди. Ўзаро ҳамкорлик шартномаларни имзоланди. Келажакдаги ҳамкорлик буйича «Йул харитаси» ишлаб чиқилди.

         Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 87-03-1946 сонли хатида кўрсатилган Ҳиндстон техник ва молиявий ҳамкорлиги (ITEC) ўқув дастури доирасида филиалимизнинг “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” кафедраси ассистенти Р.Шербаев 2018 йил 17-21 сентябрь кунлари «International Write-Shop On Project Formulation: Climate Change Adaptation And Mitigation» курсида қатнашди, филиал ҳақида, Орол денгизи қуришининг оқибатлари ҳақида тақдимот қилди ва курс якунида сертификат берилди.

         Эрасмус + дастурининг  586000-ЕРР-1-2017-1-PТ-ЕРРКА2-СВНЕ-JР BUzNET «B-learning Uzbekistan Veterinary Network» лойиҳаси доирасида ташкил этилаётган ўқув курсида иштирок этиш мақсадида “Зоотехния ва ветеринария” кафедраси мудири С.Ешмуратова ва “Кишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси” кафедраси ассистенти Ш.Шаниязов 2018 йил 22 октябрь – 22 декабрь оралиғида Италия давлатининг Пиза ва Падова университетлари, Португалия давлатининг Порту университети ва Эстония давлатининг Хаёт фанлари университетларига сафар қилишди.