☝️ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

▶️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 5 та номинация бўйича ҳар йили “Ислоҳотлар билимдони” кенг тармоқли республика илмий-маърифий кўрик-танлови ўтказилади.

Олий таълим муассасасининг педагог ходимлари кўрик-танловнинг:

✔️“Энг фаол миллий ғоя ва маънавият тарғиботчиси”;
✔️“Маънавий-маърифий ишлар бўйича энг яхши кафедра”;
✔️“Энг яхши гуруҳ мураббийси”;
✔️“Энг фаол хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раиси” номинациялари бўйича;

талабалари эса “Энг фаол ислоҳотлар тарғиботчиси” номинацияси бўйича иштирок этишлари мумкин.

Танлов ғолиби ва совриндорлари қуйидагича тақдирланади:
Педагог ходимлар учун:

1-ўрин – БҲМнинг 45 баравари;
2-ўрин – БҲМнинг 40 баравари;
3-ўрин – БҲМнинг 35 баравари.

Талабалар учун:
1-ўрин – БҲМнинг 20 баравари;
2-ўрин – БҲМнинг 15 баравари;
3-ўрин – БҲМнинг 10 баравари.

❗️Шошилинг, жорий йилнинг 15 апрелдан 15 майгача олий таълим муассасасининг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!