2021/2022 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

“2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра умумий квота 170 655 нафар этиб белгиланди. Жумладан:

?бакалавриат:

кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар нафар;

кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

?магистратура тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

✔️ Шунингдек, республикадаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.