Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали талаба-ёшлари ўртасида 2021 йил 26 март куни ўтказилган “Жахолатга қарши маърифат” мавзусидаги учрашув тадбири тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалида жорий йилнинг 26 март куни «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат» бўлими томонидан «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида соҳа вакиллари билан биргаликда учрашув тадбири таш кил этилди. Тадбирни «Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат» бўлими мудири М.Тлегенов очди ва олиб борди. У ўз сўзида мустакилликдан кейин юртимизда виждон эркинлиги тўлик таъминланганлиги, фукароларнинг у ёки бу динга эътикод килиш ёки ҳеч қандай динга эътикод қилмаслик ҳуқуқини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ортиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлик кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда кизикиш ва интилиш кўчайиб, унинг хайриҳоҳ ва тарафдорлари кўпайиб бормоқда. Бундан сўнг тадбирга иштирок этган соҳа мутахассислари Нукус «Мухаммад Ибн Аҳмад Ал-Бериуний» атындағы Ислам билим юурти ўқитувчиси Е.Низаматдинов, Нукус шаҳари ИИО ЖМБ ТЭҚГТ оператив вакили катта лейтенант А.Өсербаев, Нукус шаҳар ИИО ЖМБ 4-сонли ИИБ професционал инсфектори лейтенант Б.Қалжанов ва филиалнинг «Гуманитар» кафедраси ассистенти А.Сейфуллаевлар сўзга чиқиб, Президентимиз «Бу дунёда табиатда хам, жамиятда хам бўшлик бўлмайди» деб ҳар бир ота-она уйида, ўқитувчи ва мураббийлар ўқув муаассасаларда, кексаларимиз маҳаллада фарзандларимизнинг онгидаги бушликни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, халоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тулдиришлари лозимлигини уктиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида куп савол беришади. иний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид” Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келган. Аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилгани тарихий манбаларда кўп қайд этилган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон аҳолисининг сони 31 млн.дан ошган бўлиб, улар 130 дан зиёд миллатга мансуб ҳисобланади. Фуқароларнинг 94% дан зиёди ислом динига эътиқод қилади. 3,5% га яқин фуқаролар православ динига мансуб бўлиб, қолганларини бошқа конфессия вакилларини ташкил этади. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Жаҳолатга қарши – маърифат”ни қурол қилган аждодларимиздан бизгача етиб келган бой маънавий мерос ўзига хос нажот қалъаси, ҳимоя қўрғони вазифасини ўтайди. Шу боис ушбу улуғвор қадрият барча олиму фузалолар томонидан улуғланган, муқаддас ва мўътабар китобларда юксак неъмат сифатида эътироф этилган. Бу жиҳатдан, Имом Ғаззолий, Махдуми Аъзам сингари алломаларимиз илмий мероси, айниқса, Бухоройи шарифнинг улуғ пирларидан мерос бўлиб қолган бой маънавий хазина – панд-ўгитлар беқиёс аҳамиятга эга. Тадбир сўнгида филиал талаба-ёшлари ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб тегишли жавоблар олди. Тадбир кўтаринки руҳта бўлиб ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат
бўлими мудири: М.Тлегенов