Жорий йилнинг 4-январь ва 11-январь кунлари филиал мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 15-16-ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи, 2017-йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги чиқиши, 2018-йил август ойида Туркманистонда бўлган Саммитидаги чиқишлари, Мўйноқ туманини ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқлари юзасидан, 2018-йил 28-декабрдаги Парламентга мурожаатини филиал профессор-ўқитувчилари ўртасида тарғиб қилиш бўйича мажлис бўлиб ўтди. Мажлис давомида 2018-йил 28-декабрдаги Парламентга мурожаатига бағишланган видеослайд қўйиб берилди. 

        14-январь куни филиал мажлислар залида «14-январь-Ватан ҳимоячилари куни» байрами ва «Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 27 йиллиги»га бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлигига қарашли 7261-сонли ҳарбий бўлими кадрлар ва тарбиявий ишлар бўлинмаси катта офицери, капитан О.Салимов, 7261-сонли ҳарбий бўлими хизматкорлари ва бир гуруҳ аскарлар иштирок этди.

      Филиалимизнинг бир гуруҳ  профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари Нукус шаҳрида жойлашган «Ҳасратли она» мотамсаро ҳайкалига гулчанбарлар қўйиш маросимида иштирок этиб қайтишди.

    15-январь куни Ахборот ресурс марказида Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини орттириш ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Абдираман Утепбергенов билан филиал талаба-ёшлари ўртасида «Шоир ва ёшлар» мавзусида давра суҳбати ва учрашув ташкиллаштирилди. Учрашувни «Агробиология» факультети деканининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари О.Сейтмуратов очиб берди ва олиб борди.     

     16-январь куни филиалимизнинг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари, филиалимиз «Аgrolife» ҚВЗ жамоаси билан биргаликда Нукус шаҳрида янгидан ташкиллаштирилган Самарқанд ветеринария институти Нукус филиали ва Тошкент жисмоний тарбия институти Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшларини  «14-январь-Ватан ҳимоячилари куни» байрами муносабати билан табриклаш мақсадида кўнгилочар тадбир ташкиллаштириб беришди. Тадбирни филиалимиз Ёшлар иттифоқи филиал кенгаши фаоллари ва «Маънавият маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш» бўлими ходимлари томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирга Нукус шаҳри ИИВга қарашли 7261-сонли ҳарбий қисм Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳам таклиф қилинди. 

    17-январь куни Ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Ўзбекистон Республикаси Президенти Мирзиёевнинг 2018-йил 28-декабрь кунги Олий Мажлисга мурожаатидаги белгиланган аҳамиятли йўналишларни партия фаоллари, кенг жамоатчилик, қолаверса ёшлар ўртасида ўрганиш ва ҳуқуқий били мини олиб бориш ва тарғибот ишларини олиб бориш орали келажак депутатларининг ва сиёсатчиларнинг кадрлар резервини шакллантириш бўйича филиал талаба-ёшлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. 

    29-январь куни филиал мажлислар залида иш-режага асос, Ўзбекистон Эко ҳаракатни ҳимоя қилиш ҚР ҳудудий бўлими бошлиғи А.Бегимова «Соғлом муҳит-соғлом инсон» мавзусида, ОИТС касаллигига қарши курашиш маркази шифокори Г.Утарова «ОИТС касаллигига қарши кураш» мавзусида, Республика Наркология диспансери шифокори З.Қалимбетова «Гиёҳвандлик, алкоголизм иллатларининг олдини олиш» мавзуларида баёнатлар қилишди.

     «Ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларга барҳам бериш» мақсадида иш-режага асос, тегишли корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ушрашув ташкиллаштирилди. Учрашувга Нукус шаҳри Муҳаммад имом-ишон жомъе масжиди имом ўринбосари Қ.Турдымуратов, Нукус шаҳри Маънавият маркази бошлиғи Қ.Нуратдинов, Нукус шаҳри ҳокимлиги дин ишлари бўйича бош мутаҳассиси Қ.Низаматов, Нукус шаҳри «Маҳалла» кенгаши диний маънавий масалалар бўйича ўринбосари Г.Қурбанова, ҚР Давлат ҳавфсизлик хизмати терроризм бўлими ҳодими Е.Дурдиев, «Қумбиз овул» МФЙ имоми ҳожи ота Р.Абдуллаевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.   Ушбу учрашув Қорақалпоғистон Республикаси Телевидениеси «Хабар» информацион дастури орқали эфирга узатилди.

    29-январь куни филиал конференция залида ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини орттириш мақсадида Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Муратбай Низанов ва Қорақалпоғистонга меҳнати сингган журналист К.Реймов билан филиал талаба-ёшлари иштирокида «Китоб-офтоб», «Китоб-маънавият кўзгуси» мавзусида адабий кеча ташкиллаштирилди.    Ушбу учрашув Қорақалпоғистон Республикаси Телевидениеси «Хабар» информацион дастури орали эфирга узатилди.  

           30-январь куни филиал мажлислар залида Ўзбекистон Республикасида беш

инчи сиёсий партия «Ўзбекистон Экологик партияси» ташкиллаштирилганлигини филиал профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида кенг турда тарғиб қилиш мақсадида Ӯзбекистон Эко ҳаракатни ҳимоя қилиш ҚР ҳудудий бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Бегимова, ушбу ҳаракатнинг координаторлари Н.Қудайбергенов, А.Исмаилов, Нукус шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси Е.Исаковлар иштирокида мажлис ўтказилди.  Ушбу учрашув Қорақалпоғистон Республикаси Телевидениеси «Хабар» информацион дастури орали эфирга узатилди.