Бугун Тошкент давлат аграр уинверситетининг Нукус филиалида “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” ва 15-март – “Бутун жаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” муносабати билан филиал талабалари билан Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан мазкур филиалда кенг қамровли маърифий ва ташкилий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлим бошлиғи С.Нажимов ва А.Тажибаевлар сўзга чиқиб, истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича талабаларга батафсил маълумот берди. Тадбир давомида «Рақамли маконда истеъмолчи» мавзусида тақдимот бўлди. Шунингдек, тегишли ташкилотларнинг ходимлари иштирок этиб, талабалар учун зарур бўлган тегишли маълумотларни берди.
Тадбир, Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий ва ўрта махсус таълим ва Ҳалқ таълими муассасаларида “Истеъмолчи рақамли маконда” ва “Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови” мавзуларида семинар ва ўқишлар, ёшлар билан учрашувлар ташкил қилиш режалаштирилган.
Бугунги семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон миллий метрология иниститути давлат корхонаси Қорақалпоғистон филиали, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат Солиқ бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Оммавий-ахборот воситалари вакиллари филиалнинг ўқитувчилари ва етакчи талаба ёшлари иштирок этди. Тадбир давомида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмолчилик маданиятини такомиллаштириш, хусусан, кейинги вақтларда оммалашиб бораётган электрон савдо соҳасида ва реклама муносабатларида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари, турмушда оқилона истеъмолни амалга ошириш, табиий ва энергоресурсларни асраш бўйича зарур тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, 15-март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни”га бағишланган кенг қамровли маърифий ишларни амалга ошириш мақсадида Қўмита томонидан бугунги кунда жами 800 дона махсус плакатлар босмадан чиқарилиб, жорий йилнинг 4 март санасига Нукус шаҳридаги ва туманлардаги МФЙ ва ОФЙ ларнинг аҳоли гавжум бўладиган жойларига, Давлат хизматлари марказларига 2 та, Халқ қабулхоналари биноларига 2 та, Олий таълим муассасаларига 28 та жойида жами 123 дона “Истеъмолчилар диққатига!” махсус плакатлари жойлаштирилганлигини ҳақида маълумот берилди.