#Мурожаат
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаати
▪️Республика махсус комиссиясининг қарори билан, 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда таълим олаётган бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура талабалари коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий бепул эмланади. Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган, республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.