Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали ҳам амалга ошириш имконияти яратилган эди.
??? Ҳозирда кўплаб абитуриентлар my.dtm.uz сайти орқали мазкур хизматдан фойдаланмоқдалар.
? Шу кунларда айрим абитуриентлар my.dtm.uz сайтида олдин рўйхатдан ўтган бўлсалар-да, қайта янгидан рўйхатдан ўтишга ҳаракат қилмоқда.
☎️ Абитуриентларнинг паспорт маълумотлари фақат битта телефон рақамига бириктирилганлиги учун олдин рўйхатдан ўтган абитуриентларга унинг паспорт маълумотлари қайси телефон рақамига бириктирилгани кўрсатилади.
✅ Мазкур абитуриентлар my.dtm.uz сайтида қайта рўйхатдан ўтишлари шарт эмас ва улар олдин рўйхатдан ўтган телефон рақами орқали тизимга кириб фойдаланишлари мумкин.
❕ Агар абитуриент телефон рақамини йўқотиб қўйган бўлса ва телефон рақамини тиклаш имкони мавжуд бўлмаса, Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларидан (https://dtm.uz/page/representatives) бирига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилса, унинг телефон рақами ўзгартириб берилади.