6-9 август кунлари Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалининг бир қатор битирувчилари хорижий давлатларда таълим олиш мақсадида Россиянинг бер нечта ОТМларининг магистратурасига имтихон топширган эди.
Онлайн шаклда олиб борилган имтихонларни россиялик профессор-ўқитувчилари томонидан мониторинг қилиб борилди.
Битирувчилари ўртасида филиалимизнинг Агроинженерия ва инвестицион фаолият факультетининг Ер кадастри ва ердан фойдаланиш мутаҳассислиги битирувчиси Есен Абдуллаев Жанубий-Урал давлат аграр университети магистратура таълим босқичининг Агрономия мутаҳассислигига грант асосида ва Агробиология факультетининг Ўрмончилик ва мелиорация мутаҳасисслари битирувчилари Икрамжан Сулайманов ва Темур Эримбетов Поволже давлат технологик университети магистратура босқичининг Ўрмон хўжалиги ёналишига грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Ёшларимизга магистрлик даражасини олишда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
![]() |
![]() |
![]() |