ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!!!

«ОРОЛБЎЙИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ЭНГ ИЛҒОР ИННОВАЦИЯ ВА ТЕХНОЛОГИЯНИ ЖОРИЙ ЭТГАНИ УЧУН»

МАХСУС НОМИНАЦИЯ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида» ПҚ-5202-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 46-бандига асосан, Оролбўйи ҳудудида инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган олимлар, ёш изланувчилар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва халқаро лойиҳалар ижрочиларининг фаолиятини ҳамда эришган ютуқларини муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази «Оролбўйини ривожлантириш бўйича энг илғор инновация ва технологияни жорий этгани учун» махсус номинацияси учун Республика ТАНЛОВини эълон қилади.

 

ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ

 

  1. Номинация доирасида «энг яхши инновацион ғоя муаллифига», «энг яхши илмий лойиҳа ижрочисига», «энг яхши халқаро лойиҳа ижрочисига» ва «энг яхши Стартап лойиҳа ташаббускорига» сертификатлари таъсис этилган;
  2. Оролбўйи ҳудудида инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ҳамда уларни амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган олимлар, ёш олимлар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари, маҳаллий ва халқаро лойиҳалар ижрочилари сертификат билан тақдирланадилар.
  3. Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам сертификат билан тақдирланиши мумкин.

ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

  1. Махсус номинация доирасида сертификатлар билан тақдирлаш учун муносиб номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида амалга оширилаётган инновацион, илмий, халқаро ва стартап лойиҳалар орасидан ўтган давр мобайнида эришилган натижалари ҳамда қўлга киритилган ютуқларидан келиб чиқиб танлаб олинади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида» ПҚ-5202-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ижрочилари мазкур танловга иштирокчи сифатида киритилиши мумкин.
  3. Номинация учун аризалар 2022 йил 30 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг info@iic-aralsea.org электрон почтаси орқали ёки Марказнинг Нукус туманидаги маъмурий биносида тўғридан-тўғри қабул қилинади.
  4. Сертификатлар эгаларини танлаш бўйича Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги қўшма қарори асосида тузилган Комиссия Махсус номинация доирасида тақдим этилган аризаларни кўриб чиқади.
  5. Сертификатлар эгаларини танлаш бўйича Комиссия томонидан кўриб чиқилган аризалардан Сертификатлар билан тақдирлаш учун муносиб номзодлар комиссия аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олинади.
  6. Сертификатларга муносиб деб топилган ғолиблар рўйхати Сертификатлар эгаларини танлаш бўйича Комиссия таркибининг баённомаси билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ўрнатилган тартибда тақдим этилади.
  7. Сертификатлар эгаларини танлаш бўйича Комиссия таркибининг баённомасига асосан муносиб деб топилган ғолибларга Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори томонидан ҳар йили бўлиб ўтадиган Инновацион ғоялар ҳафталиги – «InnoWeek.Uz» доирасида тантанали равишда Сертификатлар топширилади.

 

Мурожаат учун телефонлар: 61 225 74 56