Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти фаолиятини ташкил этиш” тўғрисидаги 275-сонли қарори билан Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали базасида ташкил топган.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти таркибида 1 та академик лицей, 1 та техникум, Магистратура бўлими, Сиртқи бўлим, 4 та факультет ва 16 та кафедра фаолият юритади.
Институтда 3528 нафар талаба таҳсил олиб, уларнинг 2370 нафари кундузги, 931 нафари сиртқи ҳамда 219 нафари магистратура босқичида ўқимоқда.
Шунингдек, институт таркибида “Мойли экинлар селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари” ўқув-илмий маркази (давлат муассасаси шаклида) ва “Геоахборот тизимлари” маркази фаолият кўрсатмоқда.
“Агробанк” АТБ ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қишлоқ ёшларини тадбиркорлик фаолиятларига йўналтириш ҳамда уларнинг билим даражаси ошириш мақсадида 2 ойга (1 ой назарий ва 1 ой амалий билимлар берилади) мўлжалланган “Фермерлар мактаби” ўқув курси ташкил этилиб, институтнинг 6 нафар малакали профессор-ўқитувчилари жалб этилган.
Институтда 2022/2023 ўқув йилидан янгидан 6 та бакалавриат таълим йўналишлари ва 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилди. Қабул квотаси ўтган ўқув йилига нисбатан 39%га ёки 334 тага ошди.
Шунингдек, Вьетнам давлат қишлоқ хўжалиги университети билан биргаликда шоличилик йўналишида қўшма факультет ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва 2023 йил 10-14 январ кунлари Ветнам Республикасига ташриф буюриб якуний шартнома имзоланиши ва 2023-2024-ўқув йилидан очилиши режалаштирилмоқда.
2022-2023 ўқув йилида институтда 3 та ўқув биносида ўқув машғулотлари олиб борилмоқда. Жами ўқув аудиториялар сони 104 тани ташкил этиб, шундан 6 та маъруза хоналари, 22 та лаборатория хоналар ва 76 та амалий-семинар хоналарни ташкил этади.
Ўқув-услубий ишлар бўйича:
Институтда таълим сифатини таъминлаш мақсадида асосий штатда 164 нафар профессор-ўқитувчилар ўқув машғулотларини олиб боришмоқда. Шулардан 8 нафари фан доктори, 65 нафари фан номзодлари (PhD), доцентлар бўлиб, илмий салоҳият 44,5% ни ташкил этади. 35 нафар профессор-ўқитувчилар ўриндошлик ва соатбай асосида Республикадаги бошқа олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассислари жалб этилган.
Ишлаб чиқариш корхоналари қошида мутахассис тайёрловчи кафедраларнинг 14 та кафедра филиаллари ташкил этилган. Мазкур филиалларда корхоналарнинг юқори малакага эга мутахассислари томонидан амалий дарс машғулотлари олиб борилмоқда.
Таълим сифати самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнига хорижий олий таълим муассасаларидан 2022/2023 ўқув йилида 8 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этилган ва 2023/2024 ўқув йилида 12 нафар профессор-ўқитувчилар жалб этиш режалаштирилмоқда.
Институтда ахборот-коммуникацион технологиялар сони, жумладан, компьютерлар сони 358 та, видеопроекторлар сони 44 та, 6 та смарт телевизорлар дарс жараёнида фойдаланилмоқда. Институтнинг 3 та ўқув биносида 74 та ўқув хоналаринда кузатув камералари билан жиҳозланиб, дарс машғулотларни тўлиқ кузатиб, таҳлил қилиш ишлари йўлга қўйилган.
2022 йлда 15 та монографиялар, 14 та дарслик, 27 та ўқув ва услубий қўлланмалар яратилиб, тасдиқланган ҳолда электрон версиялари тўлиқ институт АРМга жойлаштирилган.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилар учун 24 дона компьютер ҳамда 5 дона принтер билан таъминланган. Ўқув зали 120 ўринга мўлжалланган.
Ахборот-ресурс марказининг умумий фонди 6991 номда 54583 нусха ўқув адабиётлари мавжуд.
Жумладан:
дарслик 1505 номда 19039 нусха;
ўқув қўлланма 1504 номда 21392 нусха;
бадий адабиётлар 2922 номда 7043 нусха
хорижий адабиётлар 145 номда 145 нусха.
Институт ахборот-ресурс марказига 2020-2023 йиллар мобайнида жами 383 номдаги 1457 дона 50667032,65 сўмлик адабиётлар харид қилинди ва 118 номдаги 122 дона хориджий адабиётлар совға сифатида қабул қилинди.
Электрон кутубхона рақамлаштирилган 5048 номдаги адабиётлар ва Scopus маълумотлар базасидан олинган 33921 та илмий мақолалар ва рисолалар АРМнинг расмий http://arm.tdaunukus.uz/wordpress/ веб-сайтида руйхати шакиллантирилиб жойлаштирилган. Ахборот-ресурс марказида Абонемент бўлими ва 2 та ўқув зали, 24 ўринли интернет тармоғига уланган электрон кутубхона ўқув заллари китобхонларга хизмат кўрсатади. Шу билан бирга институтнинг 3-биносида жойлашган АРМнинг бўлими ташкил этилган бўлиб, у ерда 20 кишилик ўқув зали ҳамда 15 ўринли интернет тармоғига уланган электрон кутубхона ўқув заллари мавжуд.
Институтда интернет тариф режаси MinVUZ300, Тезлиги 300 Mb/s, Tasix учун 1000 Mb/s. Компьютерлар ИНТЕРНЕТ тармоғига уланган. ИНТЕРНЕТ тезлиги 100Mb/s. Шу билан бирга АРМда ва институт бинолари худудида 11 дан ортиқ WiFi зоналар мавжуд бўлиб, тезлиги 100Mb/s ни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ институтқмизга жами 205434 евролик лаборатория жихозлари билан таъминланди.
Германиянинг халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ), «Узбекистоннинг танланган худудларида барқарор иктисодий ривожланиш» лойиҳаси бўйича “Балиқчилик ва ипакчилик” кафедрасига 74,1 млн.сўмлик лаборатория жихозлари хамда инвентарлар олиб келиниб янги 2 та “Балиқчилик лабораторияси ташкил қилинган.
Америка қучма штатларининг USAID халқаро ташкилоти “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” AVC лойиҳаси институтга “Мева-сабзавотчилик ва полизчилик” кафедрасига 214,5 млн.сўмлик лаборатория жихозлари хамда инвентарлар олиб келиниб янги “Мева-сабзавотчилик” лабораторияси ташкил қилинган.
Республика ва вилоятдаги 30 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари ва институтнинг 14 та мутахассислик тайёрловчи кафедралари ўртасида 5 йиллик хамкорлик шартномалари имзоланган.
2022-2023 ўқув йилида 5 нафар магистратура ва 6 нафар бакалавр босқичлари талабалари Германиянинг етакчи фермер хўжаликларида 6 ойлик қисқа муддатли амалиёт дастурида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг миллий рейтингида 2021 йилда таянч олий таълим муассасаси билан 11 ўрин, 2022 йилда мустақил институт сифатида қатнашиб 43 ўринни эгаллаган.
Институтида олиб борилган илмий тадқиқот ишлари тўғрисида
Институтда 2023 йилда педагог-ходимлари томонидан 4 та диссертация (4 та PhD) иши ҳимоя қилинди.
Институт педагог-ходимларининг 2 йилда 7 нафари доцент илмий унвонларини олди.
Жорий йили институтимизнинг 3 нафар талабалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирланишди.
Институтда 2023 йилда 5 нафар талабалар давлат стипедиялари (А.Беруний, И.Каримов, И.Юсупов ва Т.Каипбергенов номли) ғолиблари бўлишди.
2023 йилда таянч докторантурага 23 нафар ва 3 та нафар стажёр-тадққиқодчи қабул килинди.
2023 йилда институтимизда фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилардан Scopus, Web of Sciense ёки умумэьтироф этилган индекцацияланган маълумотлар базаларига киритилган илмий нашрлари асосида «Хирш» индекси 5 ва ундан юқори бўлган 7 та профессор-ўқитувчиларимиз киритилган. Шу билан бирга, LinkedIn, Goggle Scholar, ResearchGate халқаро илмий платформаларда профессор-ўқитувчилар руйхатдан утиб ўзларининг илмий ишларини юклаб бориши буйича фазифалар бажариб келмокта.
Жорий йил давомида олиб борилган илмий-тадқиқот ва илмий-услубий ишлар натижасида институт профессор-ўқитувчилари томонидан 2 та ихтирога патент, 10 дан ортиқ электрон дастурларга патент гувоҳномалари, 8 та ишланманинг амалиётга татбиқи бўйича далолатнома олинди ҳамда 24 та Scopus халқаро маълумотлар базасидаги индексланган журналларда, 192 дан ортиқ хорижий илмий журналларда, 250 дан ортиқ ОАК тасарруфидаги журналларда ва 400 дан ортиқ маҳаллий конференция материалларида, 200 дан ортиқ халқаро хорижий конференцияларда чоп этилди. Мазкур чоп этилган мақолаларга иқтибосликлар сони эса институт бўйича 1078 тани ташкил этади.
Бугунги кунда институтда қиймати 1.1 млрд сўм бўган 2 та халқаро лойиҳа бажарилмоқда ва профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган 2 та амалий лойиҳа ва 1 та инновацион лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўмумий қиймати 4,2 млрд.сўм молиялаштирилган лойхалар бажарилип келмоқта. Талабалар томанидан 132,4 млн сўм миқдорида молиялаштирилган 5 та стартап лойиҳаси бажарилиб келмоқта.
Хорижий хамкорлар билан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалардан Япониянинг OISCA ташкилоти билан “Sustainable Technology of Inoculating Cistanche deserticola in Saxaul Trees” мавзусидаги қўшма тадқиқотлар амалга ошириб келмоқда, лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн АҚШ доллар.
Бундан ташқари, институтнинг 2 та ходими Абдикаиров Б.Е. – Португалиянинг Порту Университетида ва Буранбаев Т.М. – Япониянинг OISCA ташкилотида малака ошириш ва қисқа муддатли стажировкаларда иштирок этиб келди.
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти магистратура ва докторантура босқичи талабалар Эрон Ислом Республикасининг Урмия университетига Урмия кўлининг қўриши оқибатларини ўрганиш мақсадида қисқа муддатли стажировкага бориш ўчун Инновацион ривожланиш вазирлигининг эълон қилган танловида иштирок этиб, 5 та талаба муваффақиятга эришди. Эърон Ислом Республикасидаги жорий вазиятдан келиб чиқиб, стажировка муддати 2023 йилнинг июль ойига режалаштирилмоқда.
Ёшлар билан ишлаш ҳамда маънавий-маърифй ишлар бўйича:
Институтда кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган 2370 нафар талабанинг 1351 нафари ўз уйидан, 292 нафари яқин қариндоши уйидан, 567 нафари ижарадан, 160 нафари ТТЖдан қатнайди.
Институтда 4 та факультет мавжуд бўлиб, ҳар факультетда 1 нафардан, жами 4 нафар Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, ҳар факультетда 3 нафардан, жами 12 нафар тьютор фаолият юритмоқда. Ҳар бир тьюторга ўртача 140-180 нафардан талаба тўғри келади.
Институтда ҳар бири 80 ўринлик, жами 160 ўринга мўлжалланган 2 та талабалар турар жойи мавжуд. ТТЖда яшовчи талабаларнинг 80 нафари қизлар. Бугунги кунда ТТЖда яшаш учун мурожаат қилган талабалар сони 800 нафарни ташкил қилади. 400 ўринлик талабалар турар жойи лойиҳа сметаси ишлаб чиқилган. Янги қурилишни молиялаштириш ва давлат дастурига киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклиф киритилган.
Институт талабаларининг 567 нафари (шундан, 199 нафари қизлар) ижарадаги хонадонларида яшайди. Ижарада яшайдиган талабаларнинг 30 нафарига ижара пулининг 50%и ҳар ойда институт томонидан тўлаб берилмоқда.
Институтда кам таъминланган талабалар сони 99 нафар, ногиронлиги бўлган талабалар 46 нафар, чин етим талабалар 9 нафар, ярим етим талабалар 213 нафарни ташкил қилади.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар институт томонидан моддий ва маънавий рағбатлантирилиб келинмоқда. Жумладан, 2022/2023 ўқув йилида ижтимоий ҳимояга муҳтож 85 нафар талабанинг 1 йиллик контракт пуллари тўланиб берилди.
Институтда жами 43 та тўгарак мавжуд бўлиб, шундан 26 та фан, 7 та спорт ва 10 та ижодий клублар ташкил этилган бўлиб, аъзолар сони 968 нафарни ташкил қилади.
Беш муҳим ташаббус бўйича тадбирлар ўтказилган. Музейларга, зиёратгоҳларга ва Хива шаҳрига ташрифлар уюштирилган.
Институтда “Тумар” Талабалар театр студияси, “Қувноқлар ва зукколар” клуби, “Бақсылар” гуруҳи, “Миллий соз асбоблари” ҳамда “Миллий ва эстрада вокал қўшиқчилик” тўгараклари фаолият юритмоқда.
Институтни “Агролайф” командаси Республика ОТМлари орасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасида фахрли 2 ўринни эгаллади.
Молия-иқтисод ишлари бўйича:
Институтда 1950 ўринга мўлжалланган жами 3 та ўқув биноси, хар бири 80 ўринга мўлжалланган жами 160 ўринлик 2 та талабалар турар жойи 2 та ошхона мавжуд.
Барча ўқув биноларида кичик жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб. 1 ва 2 ўқув биносининг пасад қисмининг 24002 майдонида янгидан бўёқ ишлари олиб борилди.
Талабаларга янада қўлайликлар яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида 8 дона газ плиталари электро плиталарга алмаштирилди.
Институтда 3 гектар майдонда янгидан боғ ташкил этилган. 0,6 гектар майдонда томчилатиб сўғариш йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги “Энергия тежамкор технологияларни жорий этиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-220-сон Фармонинигн бажарилишини таъминлаш мақсадида 20 дона кўча ёритгичлари, 200 летрлик сув иситгич ҳамда 5 кВт қўёш панеллари харид қилиб олинди.
Ахборат-коммуникация тармоқларини ривожлантириш хамда профессор-ўқтучилар, талаба-ёшлар учун қўлайликлар яратиш мақсадида 3-ўқув биносида хамда 1 ва 2 талабалар турар жойларида қўшимча интернет тармоқлари ва алоқа телофон тармоқлари ўрнатилди. Ўқув биноларига қўшимча 44 дона кузатув камералари жойлаштирилди.