? Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси ишга тушганлиги тўғрисида хабар берган эдик (https://t.me/eduuz/5142).

✔️ Эндиликда ушбу мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволлар юзасидан жавоблар Eduuz (https://t.me/joinchat/Rfn4C07nmVy_NS2j) расмий телеграм канали орқали мунтазам бериб борилиши йўлга қўйилди.

? Вазирликка ўз фикрларингизни билдириш орқали соҳада учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, олий, ўрта махсус ҳамда профессионал таълим тизимини янада ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.

? Мурожаатлар платформаси:

➡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазири – @toshkulovga,

➡️ Вазирнинг биринчи ўринбосари – @karimovga,

➡️ Вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари – @xakimovga,

➡️ Вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – @buzrukxonovga мурожаат қилинг.

?Сиз билан боғланишимиз учун мурожаатингиз тагидан телефон рақамингизни қолдиришингиз тавсия этилади.