Reja-moliya bo’limi

Seydullaev Anvarbek Tolibekovich

anvar@mail.ru

 РЕЖА-МОЛИЯ БЎЛИМИ ВАЗИФАЛАРИ

  • Бўлимнинг барча фаолияти ва ходимлар меҳнатини ташкил қилиш;
  • Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
  • Бўлим мақсадидан келиб чиқиб таълим муассасасида мутасадди бўлган бўғинлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, институт ректори буйруқларининг ижросини таъминлаш;
  • Янги ишга қабул қилинган профессор-ўқитувчи, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Ягона Тариф Сеткасига асосан ойлик иш хақи қўйиб бериш;
  • Институтнинг Давлат бюджети ва контракт бўйича харажатлар сметаларини тузиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
  • Профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг ойлик маошларини қонуний белгиланишини таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Ҳукумат қарорларига асосан иш хақлари ва бошқа тўловларни ўзгарилиши бўйича сметаларни ўз вақтида тузиш ва тасдиқланишини таъминлаш;
  • Институт фаолиятини режалаштириш ва молиялаштирилишини амалдаги меъёрий хужжатлар асосида шакллантирилишини таъминлаш;
  • Институтнинг Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида штатлар жадвалларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини амалга ошириш;
  • Штатлар жадвали асосида ҳар бир ходимнинг лавозим меъёрини белгиланган қонунлар ва бошқа хуқуқий хужжатлар асосида белгиланишини таъминлаш;
  • Бюджет, контракт ва хўжалик шартнома сметаларини тузишни ташкил қилиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  • Институтнинг шаҳсий хамда сафар бўйича чиқарилган буйруқларнинг харажатлар қисмини тасдиқланган сметага мослигини назорат қилиб бориш;
  • Чорак ва йиллик хисоботларни тайёрланишини ташкил қилиш ва Қишлоқ қўжалиги вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим қилинишини таъминлаш;
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

 Билиши керак:

    Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, институт ректори буйруқлари моҳиятини англаш. Малака талаблари:

  • Олий таълим муассасаларида бошқарув лавозимида зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, таълим соҳасида раҳбарлик иш тажрибаси ва стажига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга;
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, етакчилик, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва тадбиркорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Бўлим йўналиши бўйича камида 3 йиллик самарали иш стажига эга бўлиши зарур.

      РЕЖА ВА МОЛИЯ БЎЛИМИ ИҚТИСОДЧИСИ (2-ТОИФАЛИ) ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

  • Институтнинг барча молиявий сметаларини тайёрлаш учун керакли маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;
  • Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш;
  • Сметада кўрсатилган маблағлардан мақсадли, тўғри ва самарали фойдаланишни, ортиқча харажатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
  • Маъмурият ва хўжалик бўлими ходимлари рўйхати жойлашган китобни олиб бориш, ходимларга тегишли бўлган буйруқларини киритиш ва ходимлар бўлими билан таққослаш;
  • 1-Т (мехнат) шакли бўйича ойлик ва йиллик хисоботларни тайёрлаш ва белгиланган муддатларда статистика органларига бўлим бошлиғи ва ректор имзоси билан тақдим этиб бориш;
  • 1-хизматлар шакли ойлик ва йиллик хисоботларини тайёрлаш ва белгиланган муддатларда вилоят ва шахар статистика органларига, вилоят соғликни сақлаш бошқармасига бўлим бошлиғи ва ректор имзоси билан тақдим этиб бориш;
  • Чорак, йиллик бюджет ҳисоботларини иловалари билан (контингентлар бўйича, фонд иш ҳақи) ҳар ойда тайёрлаш ва бўлим бошлиғига тақдим этиб бориш;
  • Ҳар ойда институт ходимларининг ойлик иш хақлари табелини олиш, хисобот учун иш соатлари, асосий ва ўриндошлар иш бирликларини хисоблаш ва бухгалтерия бўлимига топшириш;
  •  Ойлик иш хақлари ошиши муносабати билан маъмурият ва хўжалик бўлими ходимларини, катта илмий ходимларни тарификациясини, бюджет бўйича штат жадвалини тайёрлаш ва бюджет стипендия миқдорларини хисоблаш ва бошқа харажатларни тайёрлаш;
  •  Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
  •  Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  •  Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш. Билиши керак:
  •  Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, институт ректори буйруқлари моҳиятини англаш. Малака талаблари:
  •  Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш ва иш тутиш, қатъий ҳаракат қилиш, муассаса стратегик мақсадларига эришишни таъминлаш хусусиятларига эга бўлиши;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.

       РЕЖА ВА МОЛИЯ БЎЛИМИ ИҚТИСОДЧИСИ (1-ТОИФАЛИ) ЛАВОЗИМ ВАЗИФАЛАРИ:

  • Бўлимнинг режали ҳисоботларини тайёрлаш ва бўлим бошлиғига тақдим этиш;
  •  Бюджетдан ташқари маблағлар харажатлар сметасини лойиҳасини тайёрлаш;
  • Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни харажатлар сметасидаги моддалар бўйича таҳлил этиш;
  • Сметада кўрсатилган маблағлардан мақсадли, тўғри ва самарали фойдаланишни, ортиқча харажатларга йўл қўймаслик чораларини кўриш;
  • Чорак, йиллик тўлов контракт ва 4-шакли хисоботларини иловалари билан (контингентлар бўйича, фонд иш хақи) ҳар ойда тайёрлаш ва бўлим бошлиғига тақдим этиб бориш;
  • Ҳар ойда тўлов контракт клиник ординаторлар раҳбарларига соатбай иш хақларини хисоблаш ва бухгалтерия бўлимига топшириш;
  • Ҳар ойда кафедра профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг ойлик иш хақлари табелини олиш, иш соатлари, асосий ва ўриндошлар иш бирликларини хисоблаш ва бухгалтерия бўлимига топшириш;
  • Хўжалик шартнома ходимлари рўйхати жойлашган китобни олиб бориш ва ходимларга тегишли бўлган буйруқларини киритиш ва ходимлар бўлими билан таққослаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан ойлик иш хақлари ошиши муносабати билан контракт ва хўжалик шартнома ходимларини тарификациясини тайёрлаш;
  • Ҳар ой хўжалик шартнома бўйича тиббиёт коллежлари педагогларини малакасини ошириш Маркази ўқитувчиларига соатбай иш хақларини ҳисоблаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Вилоят хокимлиги томонидан келган буйруқлар, топшириқлар ва модемограммалар бўйича ҳисоботларни белгиланган муддатларда тайёрлаш ва бўлим бошлиғига тақдим этиш;
  • Кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари билдиришномасига асосан, институтнинг штат жадвалидаги бўш штатларини, кафедра ёки бўлим учун керакли штатларга айлантириш ва алмаштириш ведомостларини Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси талаблари асосида тайёрлаш;
  • Бўлимдаги барча бажариладиган ишларни электрон шаклларини яратиш;
  • Юқори ташкилотлар томонидан бўлимга келган буйруқлар, топшириқлар, модемограммаларни алоҳида китобда рўйхатга олиш ва ижроси тўғрисида девонхона, мониторинг ва ички назорат бўлимларига қоғоз ва электрон шаклларда топшириш;
  • Бўлим бошлиғининг қонуний топшириқларини бажариш;
  • Ахборот коммуникация технологияларни пухта билиш;
  • Институт ички тартиб қоидалари, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш. Билиши керак:
  • Ўзбекистон Республикасининг таълимга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, йўриқ хат, модемограмма ва телефонограммаларини, шунингдек, институт ректори буйруқлари моҳиятини англаш. Малака талаблари:
  • Намунавий шахсий фазилатларга-интеллект, маданиятли, ижодий қобилиятлар, хушмуомалалик ва ташаббускорлик қобилиятларига эга бўлиш, масъулият ҳисси, мустақил қарор қабул қилиш хусусиятларига;
  • Олий маълумотга эга бўлиши;
  • Ўз соҳасига тегишли масалалар бўйича ахборот ва маълумотлардан хабардор бўлиши зарур.