25-ноябрь куни«Агробиология» факультети талаба-ёшлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 8-октябрьдаги «Репрессия қурбанларининг меросини янада теранроқ ўргатиш ва уларнинг номини абадийлаштиришга боғлиқ қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бердақ номидаги Ⱪорақалпоқ давлат университети таркибидаги «Репрессия қурбанлари» музейида бўлди. Унда талаба-ёшлар ота-боболаримизнинг ватанимиз равнақи йўлидаги меҳнатлари, эрликлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлди. 28-ноябрь куни филиалимизнинг ахборот-ресурс марказида «Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишнинг бир ойлиги» мавзусида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Нукус шаҳар Ўзбекистон Республикаси фавқулотта вазиятлар вазирлигининг бошқармаси ўринбосари М.Сейдуллаев, Нукус шаҳар ФВБ инспектори лейтенант Д.Рейпов ва Нукус шаҳар ФВБ инспектори лейтенант А.Назарымбетовлар иштирок этди. Тадбирда ис газидан эҳтиёт бўлиш ҳозирги кунда энг долзарб масалалар эканлигини, инсон хаётидан азизроқ нарса йуқлигини, ҳар биримиз уз соғлиғимиз ва хаётимизнинг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда юқорида келтириб ўтилган хавфсизлик коидаларига амал қилишимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтди. 1-декабрь куни филиалимиздаҚорақалпоқ тилига тил мақоми берилганига 31 йил тўлиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Қорақалпоқ давлат университети, қорақалпоқ филологияси профессори Ш.Абдиназимов иштирок этди. 4-декабрь кунифилиалнинг Ахборот-ресурс марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан «Конституция-ёрқин келажагимиз» мавзусида китоблар кўргазмаси ташкиллаштирилди. Китоблар кўргазмасига Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-китобхона маркази, ҳуқуқий маълумотлар сектор бошлиғи Н.Жуманиязова, филиалнинг Агроинженерия ҳәм инвестицион фаолият факультети ёшлар билан ишлаш, маънавия ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Қ. Макулбаев, Ер кадастри ва ердан фойдаланиш кафедраси ўқитувчиси Ж. Қалимбетов, Тиллер кафедраси ўзбек тили ўқитувчиси Р.Ибрагимова ва филиал талаба ёшлари қатнашди. 4-декабрь филиалда «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма саккиз йиллиги» байрами бўлиб ўтди. Тадбирда ҚРЖуқорғиКенгаши комитет раисиШ.Атаниязов, ҚР фуқароликишларбўйичасудинингбошлиғиК.Тарихов, ҚР ПрокуратурасинингбиринчиўринбосариТ.Нурметовиштирокэтди. 24-декабрь куни филиалнинг конференция залида Қорақалпоғистон Республикаси давлат гимнининг қабул қилинганлигига 27 йил тўлиши муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирокида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Учрашувда “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи М.Тлегенов, «Гуманитар фанлар» кафедраси мудири Б.Бекимбетов, ассистент А.Сейфуллаев, Ёшлар иттифоқи филиал бошланғич ташкилоти етакчиси К.Зинатдинов ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси давлат гимни бўйича тегишли маълумотлар тўғрисида айтиб ўтилди. 13-январь куни филиалымызда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкиллаштирилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман уша» шиори асосида «Йигитлар султони» танлови филиал босқичи бўлиб ўтди. Филиал босқичида 1-ўринни «Агробиология» факультети 1-курс талабаси С.Арапатдинов, 2-ўринни «Агроинженерия ва инвестицион фаоллик» факультети 2-курс талабаси М.Оразалиев, 3-ўринни «Балиқчилиқ ва ипакчилик» факультети 4-курс талабаси Ж.Алламбергенов эгаллаб, фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан факультетлар ўртасида иншолар танлови ташкиллаштирилди. Ўтказилган танловда 1-ўрин «Балиқчилиқ ва ипакчилик» факультети 1-курс талабаси А.Ешмуратова, 2-ўринни «Агробиология» факультети 1-курс талабаси А.Молдажанова, 3-ўринни «Агробиология» факультети «Иссиқхона хўжалигини юритиш ва ташкиллаштириш» таълим соҳаси 1-курс талабаси Ж.Жумамуратовалар эгаллаб, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти кенг равишда филиал профессор-ўқитувчилари билан биргаликда, тегишли график асосида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

     Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмоний, маънан етук ва интеллектуал ривожланган эркин фикрлайдиган ёш авлодни етиштириш, ёшларни ташқи тасирлар ва «оммавий маданият»нинг зарарли тасиридан химоялаш, ёшларнинг хуқуқ ва низомий манфаатларини химоялашга ҳар тамонлама кўмак бериш ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида жисмоний шахслар тамонидан иттифоқ ташкилий-хуқуқый шаклда тузилган, Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат ташкилот бўлиб ҳисобланади.

          Иттифоқининг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик сиёсий ва иқдисодий тадбирларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дүнёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига қўшиш ҳамда ёш авлоднинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали химоя қилишни таминлаш, ийгит-қизларнинг  маънан ва касбий даражасини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва фаолият тажрибаларини янада етиштиришга кўмаклашишдан иборат.

           Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.

– баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позициясига, жамиятда муносиб ўрин егаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш,янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакиллантириш, уларнинг   сиёсий маданиятини, хуқуқий саводхонлиги ва хуқуқий онгини юксалтириш.

– ёшларни, хусусан уйишмаган ёшларни маънан-аҳлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик рўхида тарбиялаш, уларда тарихий, рўй бераётган воқеаларга боғлиқлигини, миллий ва умум инсоний қадирятларга ҳурмат сезимларини ўйғотиш.

– ёшларнинг хуқуқ ва низомий манфаатларини химоялаш уларнинг замонавий касбларни егаллашга бўлган интилишини қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик ишларига яқиндан ёрдам бериш.

– иқтидорли ёшларни қўллаб қуватлаш, уларнинг ўз интеллектуал онгини янада ошириш учун шарт шароитлар яратиш.

         Мустақил давлатимизнинг деярли барча тармоқ билан соҳаларда ижобий ўзгаришларнинг рўй бериши келажагимиз  егалари  бўлган ёшларни ҳам алоҳида тўлқинландиради. Бугинги осмони очиқ тинч тотув элда яшаб, билим олаётган ёшларга барча имкониятлар ешиги очиқ. Улар орасидан енг қобилятли ва истедодлиларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашнинг ўзи ижобий натижаларини бермоқта. Қишлоқ хўжалиги тармоғида етук мутахасисслар таёрлаш соҳасида Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали  талабаларига бир нечта имкониятлар яратиб берилган.

         Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиалида 2100 дан ортиқ талаба ёшлар таълим олаётган бўлса уларнинг барчаси филиалимиз Ёшлар Иттифоқи рўйҳатига  олинган.  Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ўз иш-режасидаги барча тадбирларни самарали бажариб келмоқта. Таъкитлаб ўтсак ҳар хил беллашувлар, спорт мусобоқалари ҳамда «Қумбыз аўыл»маҳалла фуқоралар ийғинидаги рўйҳатда турган ногиронлар, ёши катта нуронийлар, кам таминланган оилалар ҳолидан филиалимиз Ёшлар Иттифоқи фоал ёшлари билан биргаликда  хабар олинмоқда.   Ушбу ўтказилаётган тадбир ва мусобоқаларнинг ўтказилишининг асосий мақсади ёшларнинг бош вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда истедодларини ошириш ҳисобланади.

Филиалимиз Ёшлар  Иттифоқи тамонидан ўтказилаётган беллашув ва спорт мусобақаларини таъкидлайдиган бўлсак:

Заковат интеллектуал ўйинлари

Зукко китобхон  танлови

 

Иншолар танлови

«Агро лайф»қувноқлар ва зукколар командаси

 

Талабалар театр студиялари мусобақаси

Тафаккур синовлари танлови

 

Хар ҳил спорт мусобақалари

Мисс аграр

Албатта бу ўтказилаётган танлов ва мусобақалар ўз натижасини кўрсатиб бир қатор талабаларимиз мўафақиятга етишиб филиалимиз номини юксакларга кутармоқда. Еришган ютуқларни айтадиган бўлсак биринчи навбатда филиалимиз «Агро лайф»қувноқлар ва зукколар командаси Тошкент шахрида бўлиб ўтган Республикалик боскишнинг ярим финалигаша  етиб бориб ярим финалда 3-ўринни егаллади.

Бундан ташқари Қишлоқ ҳўжалик университетлари ўртасида бўлиб ўтган «Мисс аграр» танловида филиалимиз биринчи босқиш талабаси Палымбетова Гулирано 1-ўринни эгаллади.

Спорт мусобақалари

 

Спорт мусобақалари ҳакида айтадиган бўлсак Олий таълим муассасалари орасида бўлиб ўтган  Қарақалпоғистон биринчилигида футбол ва волейбол мусобоқаларида филиалимиз жамоалари фахрий 3-ўринни эгаллаб келмоқда. Албатта бу муафақиятларнинг барчаси филиалимиз ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти яратиб берган имкониятлардан тўғри фойдалана олиш бўлиб ҳисобланади. Бир оғиз гап билан айтадиган бўлсак  ёшлар иттифоқи кундан кунга ёшларнинг хақиқий таянчи ва суянчиғига айланиб бормоқда. Сабаби ёшлар келажак бунёдкори!