Жалб этилган сармоялар ва грантлар

          2017-2021 йиллар давомида Япониянинг ОҮО корпорацияси билан «Ўзбекистонда чўлнинг олдини олиш мақсадида кўкламзорлаштириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида дарахт екиш ва кўкламзорлаштириш ишлари ОҮО корпорацияси томонидан молиялаштирилган ҳолда олиб борилмоқда ва 2017 йил филиал ҳудудига умумий қиймати 13,750 АҚШ долларини ташкил этувчи агрометеорологик станция ОҮО корпорацияси томонидан олиб келинди ва ўрнатилди.

         2018 йил Германиянинг STEP Systems МЧЖ томонидан умумий қиймати 24,068 евро бўлган тупроқни тўлиқ таҳлил қилувчи LASA 3900 AGRO спектрофотометри ва 2 дона T-WARNER метеорологик станциялари олиб келинди ва метеорологик станциялар Кегайли ва Канликўл туманларига ўрнатилди.

  БМТнинг Ўзбекистон Республикасида ривожлантириш дастури томонидан «Ўзбекистоннинг қурғоқ ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлим барқарорлигини таъминлаш» лойиҳаси доирасида филиал ҳудудида қиймати 276700000 сўмлик иссиқхона қурилиши ишлари олиб борилмоқда.