Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмоний, маънан етук ва интеллектуал ривожланган эркин фикрлайдиган ёш авлодни етиштириш, ёшларни ташқи тасирлар ва «оммавий маданият»нинг зарарли тасиридан химоялаш, ёшларнинг хуқуқ ва низомий манфаатларини химоялашга ҳар тамонлама кўмак бериш ва шарт-шароитларни яратиш мақсадида жисмоний шахслар тамонидан иттифоқ ташкилий-хуқуқый шаклда тузилган, Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат ташкилот бўлиб ҳисобланади. 

   Иттифоқининг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик сиёсий ва иқдисодий тадбирларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни дүнёнинг ривожланган мамлакатлари қаторига қўшиш ҳамда ёш авлоднинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали химоя қилишни таминлаш, ийгит-қизларнинг  маънан ва касбий даражасини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва фаолият тажрибаларини янада етиштиришга кўмаклашишдан иборат.

       Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.

– баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позициясига, жамиятда муносиб ўрин егаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш,янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакиллантириш, уларнинг   сиёсий маданиятини, хуқуқий саводхонлиги ва хуқуқий онгини юксалтириш.

– ёшларни, хусусан уйишмаган ёшларни маънан-аҳлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик рўхида тарбиялаш, уларда тарихий, рўй бераётган воқеаларга боғлиқлигини, миллий ва умум инсоний қадирятларга ҳурмат сезимларини ўйғотиш.

– ёшларнинг хуқуқ ва низомий манфаатларини химоялаш уларнинг замонавий касбларни егаллашга бўлган интилишини қўллаб қувватлаш, тадбиркорлик ишларига яқиндан ёрдам бериш.

– иқтидорли ёшларни қўллаб қуватлаш, уларнинг ўз интеллектуал онгини янада ошириш учун шарт шароитлар яратиш. 

Мустақил давлатимизнинг деярли барча тармоқ билан соҳаларда ижобий ўзгаришларнинг рўй бериши келажагимиз  егалари  бўлган ёшларни ҳам алоҳида тўлқинландиради. Бугинги осмони очиқ тинч тотув элда яшаб, билим олаётган ёшларга барча имкониятлар ешиги очиқ. Улар орасидан енг қобилятли ва истедодлиларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлашнинг ўзи ижобий натижаларини бермоқта. Қишлоқ хўжалиги тармоғида етук мутахасисслар таёрлаш соҳасида Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали  талабаларига бир нечта имкониятлар яратиб берилган.

       Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиалида 2100 дан ортиқ талаба ёшлар таълим олаётган бўлса уларнинг барчаси филиалимиз Ёшлар Иттифоқи рўйҳатига  олинган.  Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ўз иш-режасидаги барча тадбирларни самарали бажариб келмоқта. Таъкитлаб ўтсак ҳар хил беллашувлар, спорт мусобоқалари ҳамда «Қумбыз аўыл»маҳалла фуқоралар ийғинидаги рўйҳатда турган ногиронлар, ёши катта нуронийлар, кам таминланган оилалар ҳолидан филиалимиз Ёшлар Иттифоқи фоал ёшлари билан биргаликда  хабар олинмоқда.   Ушбу ўтказилаётган тадбир ва мусобоқаларнинг ўтказилишининг асосий мақсади ёшларнинг бош вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда истедодларини ошириш ҳисобланади.

    Филиалимиз Ёшлар  Иттифоқи тамонидан ўтказилаётган беллашув ва спорт мусобақаларини таъкидлайдиган бўлсак:

Заковат интеллектуал ўйинлариЗукко китобхон  танлови

Иншолар танлови

Талабалар театр студиялари мусобақаси

 

Қувноқлар ва зукколар танловиТафаккур синовлари танлови

 

           Хар ҳил спорт мусобақалари

 

«Агро лайф»қувноқлар ва зукколар командаси

          Албатта бу ўтказилаётган танлов ва мусобақалар ўз натижасини кўрсатиб бир қатор талабаларимиз мўафақиятга етишиб филиалимиз номини юксакларга кутармоқда. Еришган ютуқларни айтадиган бўлсак биринчи навбатда филиалимиз «Агро лайф»қувноқлар ва зукколар командаси Тошкент шахрида бўлиб ўтган Республикалик боскишнинг ярим финалигаша  етиб бориб ярим финалда 3-ўринни егаллади.

       Бундан ташқари Қишлоқ ҳўжалик университетлари ўртасида бўлиб ўтган «Мисс аграр» танловида филиалимиз биринчи босқиш талабаси Палымбетова Гулирано 1-ўринни эгаллади.

       Спорт мусобақалари ҳакида айтадиган бўлсак Олий таълим муассасалари орасида бўлиб ўтган  Қарақалпоғистон биринчилигида футбол ва волейбол мусобоқаларида филиалимиз жамоалари фахрий 3-ўринни эгаллаб келмоқда.

«Мисс аграр» танловиФутбол ва волейбол мусобоқалари

         Албатта бу муафақиятларнинг барчаси филиалимиз ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти яратиб берган имкониятлардан тўғри фойдалана олиш бўлиб ҳисобланади. Бир оғиз гап билан айтадиган бўлсак  ёшлар иттифоқи кундан кунга ёшларнинг хақиқий таянчи ва суянчиғига айланиб бормоқда. Сабаби ёшлар келажак бунёдкори!