Ilmiy-tadqiqotlarga –oid elonlar

Toshkent davlat agrar universiteti Nukus filiali kafedralarida faoliyat ko‘rsatayotgan professor – o‘qituvchilarning ilmiy salohiyati

Filialda- 2020-yilda asosiy shtatta jami 154 nafar professor o‘qituvchi faoliyat ko‘rsatti. SHundan 10 nafar fan doktorlari, 27 nafari fan nomzodlari 15 nafari falsafa doktori (PhD) ilmiy darajali professor-o‘qituvchilar tashkil etadi. Filialda faoliyat ko‘rsatayotgan professor-o‘qituvchilarning 41 % ilmiy darajaga ega. Fan doktorlarining o‘rtacha yoshi 56,2%  fan nomzodlarining o‘rtacha yoshi 55,1% PhD larning 41,9% tashkil etadi. O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan elon qilingan loyihalar tanlovida ishtirok etish uchun 6 ta (4 ta amaliy, 1 ta fundamental, 1 ta Innovatsion)   loyihalar ruyxattan o‘tdi.

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ

Умумий маълумотлар

Филиалнинг илмий салоҳияти ҳақида

       Ҳозирги кунда Қорақалпоқ давлат университетида профессор-ўқитувчилар сони-161 нафар, жумладан, фан доктор-5 ва профессорлар-3 нафар, фан номзод ва доцентлар-18 нафар, фалсафа докторлари-27 нафар, катта ўқитувчи ва ассистентлар-108 нафар.    Профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти – 33,8 %, ўртача ёши эса-51 ёшни ташкил этади. 

         Филиал қошида

         Илмий-тадқиқотчилар тўғрисида 

     Бугунги кунда университетда 7 та ихтисослик бўйича 7 нафар таянч докторантлар, 2 докторантлар, 4-мустақил изланувчилар, шунингдек 50 га яқин тадқиқотчилар эркин изланувчилар сифатида диссертация ишларини олиб бормоқда.    

   2017-2018 йилда ҳар хил университет ва илмий-тадқиқот институтлар ҳузуридаги ихтисослаштирилган Илмий кенгашларда жами 8 та ҳимоя, шундан 5 нафари фалсафа доктори ва 3 нафари фан доктори диссертацияларини ҳимяол қилди.    

    2019 йил ушбу ихтисослаштирилган Илмий кенгашларда 4 та мустақил ва эркин изланувчилар докторлик диссертация (PhD)  илмий даражаларини  ҳимоя қилишлари режалаштирилган.

      Сўнгги уч йил давомида университетнинг профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларидан 4 нафари фалсафа доктори (PhD) ва 4 нафари фан доктори (DSc) диссертациялари ҳимоя қилган.    

    Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг

давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари тўғрисида 

   Деярли барча талабаларнинг катта орзу ва мақсади бўлмиш имтиёзли давлат стипендиялари ҳар йили ўзининг янгидан янги эгаларини топиб бормоқда. Давлат стипендияси соҳибига айланиш талаба учун нафақат моддий рағбат, юксак ном ва эътироф ҳамдир.  Хўш,  минглаб,  борингки миллионлаб талабгорларни ўзига оҳанрабодек чорлайдиган президент стипендияси ва номли давлат стипендияларини 2018-2019 ўқув йили учун филиалнинг 1 нафар талабаси Беруний номидаги Давлат стипендияси ғолиби бўлди.    

        Давлат илмий-техник дастури доирасидаги лойиҳалар

ва хўжалик шартномалари

    Ўзбекистон Республикаси Инновацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ҳар йили тасдиқланган давлат буюртмаси асосида белгиланган илмий тадқиқотлар учун давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги илмий-техник лойиҳалар амалга оширилади.     

  Университетда давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар, хўжалик шартномалари, инновацион ҳамкорлик корхоналари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқотлар,  Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.   

     Жорий йилда филиал профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари томонидан давлат илмий-техник дастурлар доирасида жами 3 та лойиҳа бўйича 143 млн сўмлик тадқиқот ишлари олиб борилди.  Хусусан,  2 та инновацион, 1 та амалий  ҳамда муаллифлик гувоҳномалари сони 4 тани ташкил этади. Ушбу илмий-тадқиқот лойиҳаларига 20 дан ортиқ бакалавр ва магистрантлар жалб этилган.