Сабыр Хожаметов 1993-йили Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали «Агрономия» факултетига ўқишга кириб, 1998-йили муваффақиятли тугатади. 1998-йили Амударё тумани “Тўлқин” хўжалиги биолабораторияси мудири, 2002-2004-йилларда Амударё тумани “Тўлқин” муқобил машина-трактор парки бош ҳисобчиси, 2004-2007-йиллари Амударё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлим бошлиғи, 2007-2010-йиллари Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази директори, 2010-2016-йиллари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари. (13.03.2012-йилдаан Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифасини вақтинча бажарувчи), 2016- йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари.

      

 

    Сейтназаров Сарсенбай 2008-йили Тошкент давлат аграр университети  Нукус филиалини тамомлаган. 2009-йилдан Тахтакўпир тумани “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари, 2013-йилидан Қорақалпоғистон Республикаси Фермерлар Кенгаши раислигига сайланган ва иш фаолиятини муваффақиятли олиб борган. Ҳозирги кундаТахтакўпир тумани “Тайимбет” фермер хўжалиги раҳбари лавозимида ишламоқда. 1993 йил. Ўзбекистон Республикаси «Фахрий ёрлиғи»,1997 йил. «Шухрат» медали билан, 2007 йил. ЎзР «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени, 2011 йил.  «Ўзбекистон Каҳрамони» фахрий унвони ва «Олтин юлдуз» медали билан тақдирланган. «Ташаббус-2007» кўрик-танлови ғолиби. 2009 йил. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, 2009 йил. Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгаши депутати.

      

 

Шербаев Ринат 1985-йили туғилган. 2010-йили Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали “Агроинженерия” факултетини тугатган. 2010-2011 йй. – Германияда шарқий Европа билан қишлоқ хўжалиги ва экологик мувозанат дастури бўйича амалиётда бўлган. 2011- йили. – Қўнғирот тумани ҳокимлигининг бош мутахассиси, Қўнғирот тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2016 йилдан – Қорақалпоғистон Республикаси ўсимликлар карантини Бош давлат инспекциясида етакчи  агроном-инспектор, 2017 йил – Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали ўқитувчиси, 2018 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат карантин инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.