2021 йил 16 апрель куни Хоразм вилояти қишлоқ хужалиги бошқармасида Вьетнам қишлоқ хужалиги академиясининг тадқиқотчиси жаноб Пан Ва Нгия (Phan Va Nghia) ва ТошДАУ Нукус филиали директори Е.Ш. Торениязов билан учрашуви булиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4973 сон “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида” қарорининг ижроси доирасида учрашувда малакали кадрлар таёрлаш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар, яъни Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида Ханой қишлоқ хўжалиги университети билан биргаликда “Шоличилик” факультетини яратиш ва талабаларни таёрлашга ойид масалалар мухокама қилинди.