Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

—Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;

— Мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантириш бошқармаси Боғдорчилик ва узумчилик бўлими бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси (0,5 ставка);

— Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;

— Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси Молия – режа бўлими бош мутахассиси;

— Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси Комплаенс назорат бўлими бош мутахассиси;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғи;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

— Статистик таҳлил бошқармаси бош мутахассиси.

▶️  Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 12 июлдан 21 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

? Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

? Ягона идентификация тизими — id.egov.uz’дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма