⚡️⚡️⚡️Президент фармони:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квотаси:

▶️ таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун икки баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

▶️ бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир олий таълим муассасасига 1 тадан этиб белгиланади.

? Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.